«0’zbekekspertiza»
aksiyadorlik jamiyatiижроия органи тўғрисидагинизоми

Тошкент 2016

«0’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati
ижроия органи тўғрисидаги

низоми

Тошкент 2016

  1. Умумий қоидалар
  2. Бош директорнинг ҳуқуқий мақоми
  • Бош директорнинг ваколатлари ва уларнинг муддатлари
  1. Бош директорлик лавозимига номзодларни қўйиш тартиби
  2. Бош директорни сайлаш тартиби
  3. Бош директорни ваколатларини муддатидан олдин тугатиш
  • Бош директор жавобгарлиги
  • HH30Mra ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
  1. УМУМИИ ҚОИДАЛАР
  2. Мазкур низом «0’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati (кейинчалик матнда «Жамият» деб номланади) ижроия органининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, уни сайлаш ва фаолиятига тегишли бўлган бошқа қоидаларни ўз ичига олган.
  3. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра бош диреторнинг ваколатлари шартнома бўйича тижорат ташкилотига (ишончли бошқарувчига) берилиши мумкин. Тузиладиган шартноманинг шартлари, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
  4. Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги 370-сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуни, Жамият устави ва Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли йигилиш баённомаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув кодекси асосида ишлаб чиқилган.
  5. Жамиятнинг ижроия органи – Жамият Бош директори ҳисобланади.
  6. БОШ ДИРЕКТОРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
  7. Бош директор ижроия органи сифатида Жамиятнинг жорий фаолиятига якка раҳбарликни амалга оширади.
  8. Бош директор Жамият Кузатув кенгаши йиғилиши қарори билан тайинланади ва у билан муддатли меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди. Жамият Бош директорини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.
  9. Бош директор фаолияти буйича акциядорлар умумий йигилиши ва кузатув кенгашига ҳисобот беради.
  10. Бош директор, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш даврида кузатув кенгаши раиси ёки тафтишчиси бўлиши мумкин эмас.
  11. Бош директор лавозимини эгаллаган шахс томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув органларида ўриндошлик асосида ишлашга фақат кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йигилиши розилиги билан йул қўйилади.
  12. Бош директор ўз фаолияти давомида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонун ости меъёрий хужжатлари, Жамият устави, мазкур низом ҳамда акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан

з

тасдиқланадиган, унинг фаолиятига таалуқли бўлган хужжатлар асосида фаолиятини амалга оширади.

  • БОШ ДИРЕКТОР ВАКОЛАТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

МУДДАТЛАРИ

  1. Бош директор Жамият жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг карорлари бажарилишини ташкил этади.
  2. Бош директор Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, акциядорлар умумий йигилиши ва кузатув кенгаши ваколатларига кирмайдиган барча масалаларни ҳал қилади, шу жумладан:

® Жамият фаолиятига, акциядорларнинг умумий йигилиши ва кузатув кенгаши томонидан белгиланган топшириклар ва мақсадлар чегарасида жорий раҳбарликни амалга оширади;

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Жамият манфаатларини ифода этади;
  • Жамият номидан битимлар тузади;

® Жамият молия хужжатларини биринчи имзолаш ҳуқуқига эга;

  • Жамиятнинг ҳисоб рақамларини банкларда ва бошқа кредит муассасаларида очишга фармойиш (буйруқ) беради;
  • Жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш мақсадида, унинг мулкини тасарруф этади, шу жумладан кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йигилишининг розилигисиз шартнома ва битимлар тузади, Жамият уставида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

® хўжалик фаолияти билан боглиқ бўлган бошқа битим ва шартномаларни у акциядорлар умумий йигилиши ва кузатув кенгаши розилигисиз тузади, Жамият устави ва Ўзбекистан Республикаси қонунларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;

® кредит, қарз ва судалар олиш тўгрисида қарорлар қабул қилади;

® Жамият номидан ҳаракат қилиш учун ишончномалар беради;

  • Жамиятнинг бухгалтерлик ва бошқа ҳисоботларини олиб борилишини йўлга қўяди;

® Жамиятнинг барча ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

  • штатларни тасдиқлайди, ходимлар билан Жамият номидан меҳнат шартномалари тузади, ходимларни тақдирлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан буйруқ шаклидаги қарорлар қабул қилади;
  • филиаллар, ваколатхоналар, шунингдек шўъба ва қарам хўжалик жахшятлари раҳбарларини тайинлайди ва улар билан меҳнат шартномалари

тузади;

  • Жамиятнинг тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотлар рўйхатини белгилайди;
  • акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларини ижросини ташкил этади ва ижро этилишини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда маълумотларни тўпланишини таъминлайди;
  • Жамиятнинг олдига қўйилган мақсадларни бажаришга қаратилган ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Жамият уставида белгиланган бошқа ваколатлардан фойдаланади.
  • Бош директор Жамият кузатув кенгаши йиғилиши қарори билан тайинланади ва у билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият кузатув кенгаши раиси имзолайди. Жамият бош директорини тайинлаш т}чрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида Жамият кузатув кенгашининг 16 октябр 2016 йилдаги йиғилиши (9/2015-сонли баённома) қарори билан тасдиқланган Жамият ижро органини тайинлаш тўгрисидаги Регламентга (кейинчалик матнда «Регламент» деб номланади) биноан қабул қилинади.
  • Бош директор ваколатлари муддати бир йилдан иборат. Бош директор ваколатлари амал қилиш муддати уни кузатув кенгаши йиғилиши томонидан сайлангач, у билан тузилган меҳнат шартномаси имзоланган санадан ҳисобланади.
  1. Ҳар қандай сабаб бўйича (ҳеч бир номзод зарур овозни тўплай олмаса, барча номзодлар ўз номзодларини чақириб олсалар, Бош директорни сайлаш учун керакли кворум йигилмаса ва б.) Бош директор сайланмаса унинг ваколатлари Жамият Регламентида кўрсатилган чора тадбирлар амалга оширилиши ва кейинги кузатув кенгаши йиғилишига қадар узайтирилади.
  • Кузатув кенгаши томонидан Бош директор ваколатлари тўхтатилса, Бош директор ваколатлари, Бош директорнинг ташаббуси билан ёки Бош директор ва кузатув кенгашига боғлиқ бўлмаган бошқа сабабларга кўра тўхтатилса кузатув кенгаши ўз қарори билан Жамият Регламентига биноан керакли чора тадбирлар амалга оширилиши ва кузатув кенгашининг кейинги йиғилишига қадар Жамият ижроия органига Бош директор вазифасини бажарувчи шахсни тайинлаши мумкин.
  • Бош директор ваколатлари акциядорларнинг йиллик ёки навбатдан ташқари умумий йигилиши томонидан тугатилган бўлса, акциядорлар умумий йиғилиши ўз қарори билан Жамият Регламентига биноан керакли чора тадбирлар амалга оширилиши ва кузатув кенгашининг кейинги йиғплишига қадар Жамият ижроия органига Бош директор вазифасини бажарувчи шахсни тайинлаши мумкин.
  1. Бош директорнинг вақтинчалик йўк бўлган даврида, унинг вазифасини Жамият директорларидан бири амалга оширади.
  2. БОШ ДИРЕКТОРЛИК ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛАРНИ ҚЎЙИШ

ТАРТИБИ

  1. Бош директор лавозимига олий юридик, иқтисод ёки техник маълумотга эга бўлган, 5 йил давомида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида рахбар лавозимларида ишлаган Ўзбекистан Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.
  2. Бош директор лавозимига номзодларни кўрсатишга қуйидагилар

хакли:

  • номзод кўрсатилган вақтда камида бир ва ундан фоиз ортиқ акцияга эга бўлган акциядор (акциядорлар);
  • Жамият кузатув кенгаши.
  1. Номзодни кўрсатиш ҳақида таклиф Бошдиректор лавозимига танлов эълон қилингандан сўнг кўпи билан 30 кун ичида такдим қилиниши лозим, таклифда фақат бир номзод кўрсатилиши мумкин.
  2. Номзодни кўрсатиш ҳақида таклиф, низомнинг 21 бандида кўрсатилган муддатдан кеч берилиши мумкин эмас, таклиф Жамият Регламентига асосан ташкил қилинган танлов комиссиясига тақдим қилинади ва қуиидаги йўсинда юборилиши мумкин:
  • Жамият манзилига почта ёки факс орқали юборилиши мумкин;
  • Жамият девонхонасига топширилиши мумкин;
  • Бош директорга, кузатув кенгаши раисига, олганлиги ҳақида имзо оркали топширилиши мумкин.
  1. Таклифда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
  • номзоднинг фамилияси, исми, шарифи;
  • номзоднинг турар жойи, адреси, телефони ва ишлаш жойи ва унинг

манзили;

  • номзод Жамият акциядори бўлса унга тегишли акциялар миқдори ва тури ҳақида маълумот;
  • ушбу низомнинг 19 бандида талаб қилинган номзод ҳақидаги маълумотлар;
  • номзодни кўрсатган акциядор (акциядорлар) фамилия, исми, шарифи (номланиши) ва уларга тегишли акциялар миқдори ва тури ҳақида маълумот;
  • акциядорларнинг турар жойи (жойлашган манзили) ва телефони хакилаги маълумот;
  • Жамият Регламентида назарда тутилган бошқа маълумотлар.
  1. Таклифлар акциядор (акциядорлар) томонидан имзоланади, агар таклиф уларнинг вакиллари томонидан имзоланса, у ҳолда таклифномага ишончнома илова қилинади. Юридик шахс бўлган акциядорнинг таклифлари, унттнг номидан таъсис хужжатларига асосан иш олиб борувчи шахс томонидан имзоланади, юридик шахс вакили томонидан имзоланган таклифларга ишончнома илова қилинади.
  2. Бош директор лавозимига сайланишга розилик билдирилганлиги ҳакидаги номзодни ёзма аризаси таклифга илова қилинган бўлиши лозим.
  3. Бош директор лавозимига номзодлар кўрсатилмаган тақдирда кузатув кенгаши ўзининг ташаббуси билан номзодларни кўрсатиш хуқуқига эга.
  4. Кузатув кенгаши ёки танлов комиссияси томонидан, қуйидаги ҳолларда Бош директор лавозимига кўрсатилган шахсни номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши мумкин:
  • ушбу низом билан белгиланган таклиф бериш муддатига риоя қилшшаган бўлса;
  • таклиф киритган акциядорлар, таклиф берилган вақтда Жамият акцияларининг бир ва ундан ортиқ фоизини эгалари бўлмасалар;
  • номзодни киритган шахслар, акциядорлар рўйхатига киритилмаган бўлсалар ва акциядорларнинг ваколатли вакиллари бўлмасалар;
  • Бош директор лавозимига тақдим қилинган номзод, ушбу низом ва Регламент билан қўйиладиган талабларга мос келмаса;
  • таклиф шакли ушбу низом билан белгиланган талабларга мос келмаса (таклифда акциядорнинг манзили ва телефонини кўрсатилмаган бўлиши бунга асос бўлмайди).
  1. Бош директор лавозимига номзодлар рўйхатига киритиш рад этилган такдирда, бу тўғрисидаги асослантирилган хат таклиф киритган шахсга 3 иш кунида юборилиши шарт.
  2. Бош директор лавозимига номзоди кўрсатилган шахслар, ҳар қандай вактда ўз номзодларини чақириб олишга ҳақлилар, бу тўғрисидаги хабарнома Жамиятга, кузатув кенгашига ёки танлов комиссиясига юборилиши лозим.
  3. Кузатув кенгаши йигилиши даврида олинган хабарнома ҳақида, кузатув кенгаши раиси бу ҳақда иштирокчиларга маълумот такдим қилиши шарт.
  4. БОШ ДИРЕКТОРНИ САЙЛАШ ТАРТИБИ

3′. Бош директор лавозимига сайлаш Жамият Регламентига биноан энг юкор :• балл тўплаган номзод танлов комиссияси томонида кузатув кенгашига так~гу этилади.

  1. Икки ва ундан ортиқ номзод бир хил балл тўплаган тақдирда Бош директорни сайлаш ҳақидаги қарор кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси фақат бир номзодга овоз беришга ҳақли.
  2. Бош директор лавозимига:
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
  • Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПК-2327-сонли қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан;
  • Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги рахбарияти томонидан тақдим этилган номзод танловсиз сайланади.
  1. Агар барча номзодлар талаб қилинадиган овозларни йиға олмасалар ёки барча номзодлар ўз номзодларини чақириб олсалар сайловлар бўлмаган ҳисобланади.
  2. БОШ ДИРЕКТОР ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН

ТУГАТИШ

  1. Бош директор ваколатлари муддатидан илгари акциядорларнинг \э.г.дшй йигилиши ёки кузатув кенгаши йиғилиши қарори билан тугатилиши

мумкин.

  1. Бош директор билан тузилган шартнома қуйидагиларга асосан бекор қилишппи мумкин:
  • Бош директор ваколатларини тугатиш тўгрисидаги акциядорлар \лг ашй йигилиши қарорига асосан;
  • Бош директор ваколатларини тугатиш тўгрисидаги кузатув кенгаши шнжшши қарорига асосан;
  • Бош директорнинг ташаббусига асосан;
  • Ўзбекистон Ребспубликаси қонунларида кўзда тутилган бошқа ходдарга асосан.

5″. Бош директор ваколатлари акциядорларнинг йиллик ёки навбатдан ташгари умумий йигилиши, кузатув кенгаши, ўз ташаббуси билан ёки ЎтЗгХЕСтон Республикаси қонунларида кўрсатилган бошқа асосларга кўра т; тттилганда кузатув кенгаши ўз қарори билан Жамият Регламентига oze : тз керакли чора тадбирлар амалга оширилиши ва кузатув кенгашининг

юяй— ■» Ииғшпппига қадар Жамият ижроия органига Бош директор : .            :т: – ‘агкарувчи шахсни тайинлаши мумкнн.

  • БОШ ДИРЕКТОР ЖАВОБГАРЛИГИ

5 i Бош директор ўз ваколатларини бажарар экан, у Жамият ipiiini кўзлаб ҳаракат килиши лозим, Жамиятга нисбатан ўзининг ■; v т ii ажбурияглариии виждонан вахалол амалга ошириши лозим.

.5: Бош директор Жамият олдида. ўзининг айбли ҳаракат ёки „_;:-:зли1 и оқибатида етказюган зарар }’чун моддий жавобгардир. Ўэбекнстон Республикаси кон)шлари бюан бошка жавобгарлик асослари ::::iitii белгиланган ҳоллар б}юан мустасно.

-; Бош директорнинг жавобгарлиги асослари ва кийматини белгилашда ;        пш юритув ода:.::::: :: ::шд: ::ш удун аҳамиятли томонлар

д::’ эрга олиниши лозим.

VIII. НИЗОМГА ЎЗГАРТИРПШ ВА КЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТАРТПБИ

  1. Мазкур низомга ўзгартириш ва қупшмча киритиш ёки уни янги :::да қабул қилиш Жшш: шшдядоддарининг умумий йиғилиши

идолатига кириб, бу тўғрисидап: :-::рор акциядорларнинг кўпчилик овози :::дан қабул қилинади.

  1. Ўзбекистон Республикаси конуюарига ўзгартириш киритилиши : носаба ги билан, ушбу низомнинг бирор бир банди конун талабларига зид

бўдса, унга ўзгартириш ва кўтшг-па кпргазилгунга қадар конун талаблари :-у штанилади.

Бош директорни иш вақти, таътил, ижтимоий ва таъминот.

Ушбу мехнат шартномасида тазарда тутилган вазифаларни бажаргани учун компания Бош директорига қуйидагилар тўланади:

  • Ягона иш хақи ўлчови белгиланган тоифага мувофиқ компаниянинг шартлар жадвалига ва иш хақи лўламига мос келадиган иш хақи, шуниндек, корхонада қабул қилинган иш хақи тўғрисида ички қоидаларга мувофиқ ойлик бонус тўлўвлари.
  • умуман олганда компания учун иш хақи кўпайган тақдирда, шу жумладан норматив-хуқуқий хужжатларга мувофиқ белгиланган энг кам иш хақининг ошиши муносабати билан, Бош директорнинг иш хақи умумий ўсиш коеффициенти билан ўзгартирилади.
  • Ижро этувчи орган фаолияти самарадорлигини бахолаш натижалари бўйича хар чоракда компаниянинг ваколатли бошқарув органининг қарорларига биноан иш хақига қўшимча ойлик иш хақи. 
  • Компанияда амалдаги меъйорий хужжатларда назарда тутилган бонуслар, нафақалак, иш хақи, моддий ёрдам ва бошқа рағбантирувчи ва компенсация характеридаки тўлўвлар.
  • Иош биректорга йиллик тўланадиган таътил, жамоавий шартномада белгиланган муддатларда, лекин камида 15 иш кунида берилади.