Ижроий органи тўғрисида Низом

admin/ Fevral 24, 2019/ Documents_uz

«0’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati
ижроия органи тўғрисидаги

Н И 3 о м и

Тошкент 2014

 

  1. Умумий қоидалар
  2. Бош директорнинг ҳуқуқий мақоми
  3. Бош директорнинг ваколатлари ва уларнинг муддатлари
  • Бош директорлик лавозимига номзодларни қўйиш тартиби
  1. Бош директорни сайлаш тартиби
  2. Бош директорни ваколатларини муддатидан олдин тугатиш
  3. Бош директор жавобгарлиги
  4. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби

 

  • Мазкур низом «0’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati (кейинчалик матнда «Жамият» деб номланади) ижроия органининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, уни сайлаш ва фаолиятига тегишли бўлган бошқа қоидаларни уз ичига олган.
  • Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 7 майдаги 370 сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя кеииш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуни ва Жамият устави асосида шплаб чиқилган.
  • Жамиятнинг ижроия органи – Жамият Бош директори ҳисобланади.
  1. БОШ ДИРЕКТОРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ
  • Бош директор ижроия органи сифатида Жамиятнинг жорий фаолиятига якка раҳбарликни амалга оширади.
  • Бош директор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан

сайланади.

  • Бош директор фаолияти буйича акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига ҳисобот беради.
  • Бош директор лавозимига сайланган шахс билан акциядорлар умумий йиғилиши томонидан маъқулланган шартларда муддатли меҳнат шартномаси тузилади. Жамият номидан меҳнат шартномасини кузатув кенгаши раиси ёки кузатув кенгаши томонидан ваколат берилган шахс

имзолайди.

  • Бош директор, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш даврида кузатув кенгаши раиси ёки тафтиш комиссияси раиси бўлиттти мумкин эмас.
  • Бош директор лавозимини эгаллаган шахс томонидан бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув органларида ўриндошлик асосида ишлашга фақат кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши розилиги билан йул қўйилади.
  • Бош директор ўз фаолияти давомида, Ўзбекистон Республикаси хон\нлари, қонун ости меъёрий хужжатлари, Жамият устави, мазкур низом хамда акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан тасдикланадиган, унинг фаолиятига таалуқли бўлган хужжатлар асосида фаолиятини амалга оширади.

з

 

  • Бош директор Жамият жорий фаолиятига раҳбарликни амалга опшради ва акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг карорлари бажарилишини ташкил этади.
  • Бош директор Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши ваколатларига кирмайдиган барча масалаларни ҳал қилади, шу жумладан:
  • Жамият фаолиятига, акциядорларпинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан белгиланган топшириқлар ва мақсадлар чегарасида жорий раҳбарликни амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Жамият манфаатларини ифода этади;
  • Жамият номидан битимлар тузади;
  • Жамият молия хужжатларини биринчи имзолаш ҳуқуқига эга;
  • Жамиятнинг ҳисоб рақамларини банкларда ва бошқа кредит муассасаларида очишга фармойиш (буйруқ) беради;
  • Жамиятнинг жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш мақсадида, \»нинг мулкини тасарруф этади, шу жумладан кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йигилишининг розилигисиз шартнома ва битимлар тузади, Жамият уставида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
  • ҳўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа битим ва шартномаларни у акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши розилигисиз тузади, Жамият устави ва Ўзбекистан Республикаси тонунларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно;
  • кредит, қарз ва судалар олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
  • Жамият номидан ҳаракат қилиш учун ишончномалар беради;
  • Жамиятнинг бухгалтерлик ва бошқа ҳисоботларини олиб борилишини йулга қўяди;
  • Жамиятнинг барча ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
  • штатларни тасдиқлайди, ходимлар билан Жамият номидан :r: л;ат шартномалари тузади, ходимларни тақдирлаш ва интизомий

т авобгарликка тортиш юзасидан буйруқ шаклидаги карорлар қабул қилади;

  • филиаллар, вакодатхоналар, шунингдек шўъба ва қарам хўжалик э:гмнятлари раҳбарларини тайинлайди ва улар билан меҳнат шартномалари ~узати:

 

  • Жамиятнинг тижорат сирини ташкил килувчи маълумотлар г т татини белгилайди;
  • акштядорлар умумий йиғилинш ва кузатув кенгаши қарорларини – :: :;ғнн ташкил этади ва ижро этилишини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда гдтумотларни тўпланишини таъминлайди;
  • Бош директор ўринбосарлари ва бош бухгалтерини кузатув ( г-тпш билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда тайинлайди ва улар

:           мехнат шартномаларини тузади.

  • Жамиятнинг олдига қўйилган мақсадларни бажаришга птяпган ва Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Жамият уставида : елтиланган бошҚа ваколатлардан фойдаланади.
  • Бош директор ваколатлари муддати бир йилдан иборат. Бош директор ваколатлари амал қилиш муддати уни акциядорлар умумий шдшиши томонидан сайланган кундан ҳисобланади.
  • Ҳар кандай сабаб бўйича (хеч бир номзод зарур овозни тўплай олмаса, барча номзодлар ўз номзодларини чақириб олсалар, Бош директорни сайлаш учун керакли кворум йиғилмаса ва б.) Бош директор сайланмаса унинг ваколатлари кейинги йиллик акциядорлар умумий йиғилишига қадар узайтирилади.
  • Кузатув кенгаши томонидан Бош директор ваколатлари тўхтатилса, кузатув кенгаши ўз қарори билан навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар Бош директор вазифасини бажарувчи шахсни тайинлайди.
  • Бош директор ваколатлари, Бош директорнинг ташаббуси билан ёки Бош директор ва кузатуз кенгашига боглиқ бўлмаган бошқа сабабларга кўра тўхтатилса кузатув кенгаши Бош директор вазифасини бажарувчи шахсни тайинлайди, бу шахс ваколатлари йиллик акциядорларнинг умумий йигилишига қадар давом этади.
  • Бош директор ваколатлари навбатдан ташқари акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан тугатилган бўлса, янги сайланган Бош директор ваколатлари йиллик акциядорларнинг умумий йигилиши ўтказилгунга қадар амал қилади.
  • Бош директорнинг вақтинчалик йўқ бўлган даврида, унинг вазифасини ўринбосарлардан бири амалга оширади.

 

  • Бош директор лавозимига олий юридик, иқтисод ёки техник ^ълумотга эга бўлган, 5 йил давомида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида

г тбар лавозимларида ишлаган Ўзбекистан Республикаси фуқароси

; 2йланиши мумкин.

  • Бош директор лавозимига номзодларии кўрсатишга қуйидагилар

хакли:

  • номзод кўрсатилган вақтда камида бир ва ўндан фоиз ортиқ, акцияга эга бўлган акциядор (акциядорлар);
  • Жамият кузатув кенгаши.
  • Номзодни кўрсатиш ҳақида таклиф ҳисобот йили тугаганидан сўнг

:-ўтш билан _____  кун ичида такдим қилиниши лозим, таклифда фақат бир

номзод кўрсатилиши мумкин.

  • Номзодни кўрсатиш ҳакида таклиф, низомнинг 4.3 бандида :-ўрсатилган муддатдан кеч берилиши мумкин эмас, таклиф Жамиятга тақдим хнлинади ва қуйидаги йўсинда юборилиши мумкин:
  • Жамият манзилига почта ёки факс орқали юборилиши мумкин;
  • Жамият девонхонасига топширилиши мумкин;
  • Бош директорга, кузатув кенгаши раисига, олганлиги ҳақида имзо орқали топширилиши мумкин.
  • Таклифда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
  • номзоднинг фамилияси, исми, шарифи;
  • номзоднинг турар жойи, адреси, телефони ва ишлаш жойи ва унинг манзили;
  • номзод Жамият акциядори бўлса унга тегишли акциялар миқдори ва тури ҳақида маълумот;
  • ушбу низомнинг 4.1 бандида талаб қилинган номзод ҳақидаги маълумотлар;
  • номзодни кўрсатган акциядор (акциядорлар) фамилия, исми, шарифи (номлациши) ва уларга тегишли акциялар миқдори ва тури ҳақида маълумот;
  • акциядорларнипг турар жойи (жойлашган манзили) ва телефони ҳақидаги маълумот.
  • Таклифлар акциядор (акциядорлар) томонидан имзоланади, агар таклиф уларнинг вакиллари томонидан имзоланса, у ҳолда таклифномага ишончнома илова қилинади. Юридик шахс бўлган акциядорнинг таклифлари, унинг номидан таъсис хужжатларига асосан иш олиб борувчи шахс

б

 

томонидан имзоланади, юридик шахс вакили томонидан имзоланган таклифларга ишончнома илова қилинади.

  • Бош директор лавозимига сайланишга розилик билдирилганлиги хакидаги номзодни ёзма аризаси таклифга илова қилинган бўлиши лозим.
  • Кузатув кенгаши томонидан Бош директор номзоди кўрсатилганда, кузатув кенгашининг мажлиси баённомасида, Бош директор лавозимига кўрсатиш ҳақидаги қарор акс эттирилган хужжат таклиф сифатида қабул килинади.
  • Бош директор лавозимига номзодлар кўрсатилмаган тақдирда кузатув кенгаши ўзининг ташаббуси билан номзодларни кўрсатиш хуқуқига

эга.

  • Кузатув кенгаши томонидан, қуйидаги ҳолларда Бош директор лавозимига кўрсатилган шахсни номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши мумкин:
  • ушбу низом билан белгиланган таклиф бериш муддатига риоя қилинмаган бўлса;
  • таклиф киритган акциядорлар, таклиф берилган вақтда Жамият акцияларининг икки ва ундан ортиқ. фоизини эгалари булмасалар;
  • номзодни киритган шахслар, акциядорлар рўйхатига киритилмаган бўлсалар ва акциядорларнинг ваколатли вакиллари бўлмасалар;
  • Бош директор лавозимига тақдим қилинган номзод, ушбу низом билан қўйиладиган талабларга мос келмаса;
  • таклиф шакли ушбу низом билан белгиланган талабларга мос келмаса (таклифда акциядорнинг манзили ва телефонини кўрсатилмаган бўлиши бунга асос бўлмайди).
  • Бош директор лавозимига номзодлар рўйхатига киритиш рад этилган тақдирда, бу тўғрисидаги асослантирилган хат таклиф киритган шахсга 3 иш кунида юборилиши шарт.
  • Бош директор лавозимига номзоди кўрсатилган шахслар, ҳар қандай вақтда ўз номзодларини чақириб олишга ҳақлилар, бу тўгрисидаги хабарнома акциядорлар умумий йиғилишига ёки кузатув кенгашига юборилиши лозим.
  • Акциядорлар умумий йигилишга тайёргарлик кўриш даврида олинган бундай хабарнома ҳақида, кузатув кенгаши раиси номзодни кўрсатган шахсларга, хабарнома олинган кундан 5 кунлик муддат ичида хабар бериши лозим.
  • Акциядорлар умумий йиғилиши даврида олинган хабарнома ҳақида, йигилиш раиси бу ҳақда иштирокчиларга маълумот такдим қилиши шарт.
  1. БОШ ДИРЕКТОРНИ САЙЛАШ ТАРТИБИ
    • Бош директор лавозимига сайлаш давомида акциядор ёки унинг вакили фақат бир номзод учун овоз беришга ҳақли.

 

  • Бош директорни сайлаш бюллетенига бир шахс номзоди киритилган бўлса, Жамият акцияларини 55% дан кўп бўлган акциялар эгалари у учун овоз берса бу номзод сайланган ҳисобланади.
  • Бош директорни сайлаш бюллетенига икки ва ундан ортиқ шахслар номзоди киритилган бўлса, энг кўп овоз олган шахс сайланган ҳисобланади, Жамият акцияларини 55% дан кўп бўлган акциялар эгалари у учун овоз берса бу номзод сайланган ҳисобланади.
  • Агар барча номзодлар талаб қилинадиган овозларни йиға олмасалар ёки барча номзодлар ўз номзодларини чақириб олсалар сайловлар бўлмаган ҳисобланади.
  1. БОШ ДИРЕКТОР ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТУГАТИШ
    • Бош директор ваколатлари муддатидан илгари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан тугатилиши мумкин.
    • Бош директор билан тузилган шартнома қуйидагиларга асосан бекор қилиниши мумкин:
  • Бош директор ваколатларини тугатиш тўғрисидаги акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан;
  • Бош директорнинг ташаббусига асосан;
  • Узбекистон Ребспубликаси қонунларида кўзда тутилган бошқа ҳолларга асосан.
    • Бош директор ваколатлари кузатув кенгаши, ўз ташаббуси билан ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўрсатилган бошқа асосларга кўра тўхтатилганда кузатув кенгаши Бош директор вазифасини бажарувчи шахсни тайинлайди ва Бош директор ваколатларини тугатиш ҳамда янги Бош директорни сайлаш масаласи юзасидан навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиш санасини тайинлайди.
    • Бош директор ваколатларини тугатиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилишда кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
  1. БОШ ДИРЕКТОР ЖАВОБГАРЛИГИ
    • Бош директор ўз ваколатларини бажарар экан, у Жамият манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши лозим, Жамиятга нисбатан ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини виждонан ва ҳалол амалга ошириши лозим.
    • Бош директор Жамият олдида, ўзининг айбли ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги оқибатида етказилган зарар учун моддий жавобгардир. Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан бошқа жавобгарлик асослари ва қиймати белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
    • Бош директорнинг жавобгарлиги асослари ва қийматини белгилашда одатдаги иш юритув одатлари ва бошқа иш учун аҳамиятли томонлар эътиборга олиниши лозим.
  • Мазкур низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ёки уни янги тақдирда қабул қилиш Жамият акциядорларининг умумий йиғилиш ваколатига кириб, бу тўғрисидаги қарор акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
  • Узбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан, ушбу низомнинг бирор бир банди қонун талабларига зид бўлса, унга ўзгартириш ва қўшимча кирғазилгунга қадар қонун талаблари қўлланилади.