Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом

admin/ Fevral 24, 2019/ Documents_uz

“O’zbekekspertiza” aksiyadorlik jamiyati кузатув кенгаши тўғрисидаги

низоми

Тошкент-2016

 

Мундарижа

I.             Умумий қоидалар

II.          Кузатув кенгаши ваколатлари

III.       Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш

IV.      Кузатув кенгаши раиси

V.         Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш тартиби

VI.      Кузатув кенгаши аъзоларининг хуқуқ ва мажбуриятлари

VII.      Кузатув кенгаши аъзоларининг жавобгарлиги

VIII.      Ky3aTyB кенгаши аъзоларини тақдирлаш тартиби

IX.            Якуний қоидалар

X.               Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби

 

2

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.      Ушбу низом «0’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati (кейинчалик матнда Жамият деб номланади) кузатув кенгашининг фаолияти, аъзоларининг сайланиш тартиби, шунингдек аъзоларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи хужжат ҳисобланади.

2.      Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги 370-сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуни, Жамият устави ва Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув кодекси асосида ишлаб чиқилган.

II. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

3.      Кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади. Қонун ва Жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

4.      Жамият кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

® Жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

•     акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан қонунчиликда назарда тутилган баъзи ҳоллар мустасно;

® акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

•     акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

® Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масаласини акциядорларнинг Умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

® Жамиятнинг ижроия органи билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш;

® Жамиятнинг ижроия органи раҳбари лавозимига танлов эълон қилиш, танлов Жамият кузатув кенгашининг 16 октябр 2016 йилдаги йиғилиши (9/2015-сонли баённома) қарори билан тасдиқланган Жамият ижро органини

з

 

тайинлаш тўғрисидаги Регламентга (кейинчалик матнда «Регламент» деб номланади) биноан асосида амалга оширилади;

® мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

® Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;

® корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

® Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқлаш;

® ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

® Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

© аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;

® аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

® Жамият тафтишчисига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

® дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

® Жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан ўрнатилган тартибда ва мақсадларда фойдаланиш;

© Жамиятнинг филиалларини ташкил этиттт ва ваколатхоналарини очиш;

® Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамияти шаклларида тузилади);

4

 

•      Қонунда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият аффилланган шахслари билан (манфаатдорлик) битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

•      Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

•      Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

® Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

® Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек Жамият уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боглиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгрисидаги қарор қабул қилиш;

® акцияларни жойлаштириш (қимматли қогозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини қонун хужжатларида белгиланган тартибда белгилаш;

• қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўгрисида қарор қабул

қилиш;

® Жамиятнинг «Ахборот сиёсати тўрисида»ги низомини тасдиқлаш;

•      ҳомийлик (хайрия) ёки бегараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўгрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йигилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш;

•      қонунда назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

® Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига амалдагй қонун хужжатлари ва Жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

5.   Кузатув кенгаши Корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларини тадбиқ этиш мақсадида қуйидагиларни амалга оширади:

® Ижроия органи, ички назорат органлари ва Жамиятда яратилган жамоавий органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, зарур холларда, Жамиятнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва белгиланган мақсадларга эришишни назорат қилиш мақсадида экспертларни жалб қилиш;

•      Жамиятнинг ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва амалдаги қонунчиликка мувофилигини доимий равишда баҳолаб бориш

5

 

г

r

ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Жамиятнинг йиллик молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоботларнинг халкаро стандартларига биноан топширилишини ташкил этиш;

® Жамиятда Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини тадбиқ этилишини назорат қилиш.

6.      Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига амалдаги қонун хужжатлари ва Жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

7.     Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал килиш учун Жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

III. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ

8.     Жамият кузатув кенгашининг аъзолари амалдаги қонунчилик, Жамият устав ва мазкур низом асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан 1 (бир) йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 (беш) кишидан кам бўлмаган миқдорда сайланади.

Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси – йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.

9.     Акциядорлар томонидан кузатув кенгашига мустақил аъзо тавсия этилмаса, Жамият Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этилмаганининг сабаблари ҳақидаги маълумотни ошкор этади.

10.              Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда кайта сайланиши мумкин.

11. Жамият ижроия органи кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

12.              Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

13.Кузатув кенгаши аъзосини муддатида аввал ўз ваколатларидан озод этиш акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан акциядорлар ўзгарганида, кузатув кенгаши аъзоси томонидан лавозим мажбўриятлари бузилганда, ўз аризасига биноан ва бошқа ҳолларда амалга оширилади.

14.Жамият кузатув кенгашига сайланадиган шахс корпоратив бошқарув малака сертификати ёки Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази сертификатига эга бўлиши шарт.

15. Кузатув кенгашининг сон таркиби Жамият устави билан

 
 
 

белгиланади.

6

 

16.   Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

17.    Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор(лар) шу тариқа олинган овозларни 1 та номзодга тўлиқ беришга ёки 2 ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

18.    Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

IV.           КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ

19.    Кузатув кенгашининг раиси кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кўпчилик овоз билан сайланади.

20.    Кузатув кенгаши, агар Жамият уставида ўзгача қоида назарда ту-тилмаган бўлса, ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

21.    Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кенгаш мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, агар Жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик килади.

22.    Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

V.             КУЗАТУВ КЕНГАШИ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

23.    Кузатув кенгашининг мажлиси унинг раиси томонидан ўз ташаббусига кўра, кенгаш аъзоси, тафтиш комиссияси, ижроия органи аъзосининг, шунингдек Жамиятнинг бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгаси (эгалари) талабига кўра чақирилади.

24.   Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади ва қуйидаги масалалар мажбўрий тартибда кўриб чиқилади:

© Жамият йиллик бизнес-режасини бажариш, Жамият ривожланиш стратегиясини амалга оширишда кўрилган чора тадбирлар, Жамият таркибига кирувчи ташкилтларнинг тасдиқланган бизнес-ража ва бошқа ички хужжатларгага мувофиқ амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалари тўтрисидаги Жамият Бош директори ҳисоботи;

® Ички аудит хизмати ҳисоботи;

• Жамият ревизори ҳисоботи.

7

 

25.    Кузатув кенгашини мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби Жамиятнинг уставида ҳам белгилаб қўйилади.

26.    Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум Жамият уставида белгиланади, бироқ у Жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

27.    Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг 75 фоизидан кам бўлган тақдирда, Жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йигилишини чакириш тўгрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

28.    Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

29.    Кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, кенгаш раисининг овози хал этувчи овоз ҳисобланади.

30.    Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кенгашнинг бошқа аъзосига бериши маън этилади.

31.     Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари оркали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб хисобланмайди.

32.    Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади.

33.    Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади ва мажлис баённомасида қуйидагилар

зггрсатилади:

•         мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

•         мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

•         мажлиснинг кун тартиби;

•         овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

•         кабул қилинган қарорлар.

34.    Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок г-таётган аъзолар томонидан имзоланади ва аъзолар мажлис баённомаси тўгри ттсмийлаштирилиши учун жавобгар ҳисобланади.

8

 

35.    Кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) унинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул килиниши мумкин.

36.    Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор кабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

VI.           КУЗАТУВ КЕГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ

37.    Кузатув кенгаши аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

•        Кузатув кенгаши мажлисда шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама этилаётган масала юзасидан регламентда белгиланган вақт доирасида сўзга

чикиш;

® Кузатув кенгаши қарорига кўра, муайян даврда Жамиятининг фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўгрисида ахборот олиш;

® Кузатув кенгашида ишлаганлиги учун (агар тақдирлаш пули тўлаш Жамият акциядорларининг умумий йигилиши қарорида назарда тутилган бўлса) мукофот пули ва (ёки) амалга оширган харажатларининг компенсациясини олиш;

•        Узбекистон Республикаси қонунчилигида ва Жамият уставида назарда тлтилган бошқа ҳуқуқларга;

•        кузатув кенгаши аъзолари, ижроия органи, Жамият ходимлари ва ташқи экспертлардан ташкил топган, тегишли масалалар юзасидан кузатув кенгаши қошидаги қўмиталар (ишчи гуруҳлар) тузиш;

•        кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш, кенгаш ранси томонидан ҳар бир аъзо учун аниқ амалга оширилади.

38.    Кузатув кенгаши аъзосининг мажбўриятлари:

•        Жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан, бнтимда иштирок этаётган шахслар, битим предмети тўгрисидаги :таълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил ■урсатган ҳолда ёзма билдириш юбориш орқали Жамиятни хабардор этиши шарт;

•        кузатув кенгаши аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини аиол, шунингдек Жамият манфаатлари йўлида улар энг яхши деб

хлсоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар;

•        Узбекистон Республикаси конунчилигида ва Жамият уставида назарда туталган бошқа мажбўриятлардан иборат.

9

 

39.    Кузатув кенгаши аъзолари Жамият имкониятларидан (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, иқтисодий фаолият имкониятлари, Жамиятнинг фаолияти ва режалари) шахсий (бойлик орттириш) мақсадларда фойдаланишлари мумкин эмас.

VII.     КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

40.    Кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши шарт ҳамда белгиланган тартибда Жамият олдида қонун хужжатларига ва Жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз бершпда қатнашмаган ёки Жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.

41.    Агар, бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

42.    Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда нштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Жамият кузатув кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади, бундан Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хужутсларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунинг 90-моддасида белгиланган ҳоллар мустасно.

43.    Жамияг ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўгрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

УШ. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ

44.    Кузатув кенгаши аъзоларига уларнинг кузатув кенгаши аъзоси вазифасини бажаришлари даврида ҳар йиллик мукофот пули тўланиб, мазкур ўутжцияларни бажариш билан боглиқ харажатлар Жамият томонидан

хопланади.

45.    Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш ва кенгаш аъзолари i }шкцияларини бажариш билан боглиқ харажатлар йиллик соф фойда ҳисобидан амалга оширилади.

46.   Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси учун мукофот пули миқдори г золият самарадорлигига қараб, акциядорлар умумий йигилиши томонидан

белттпанади.

47.  Кузатув кенгаши раисига мукофот пули, кузатув кенгаши аъзосига у ххладиган мукофот пулига нисбатан 1,5-2 баробар кўп миқдорда тўланади.

ю

 

IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

48.    Кузатув кенгаши аъзолари зарур жиҳозлар билан таъминлаш, шунингдек акциядорлар ва инвесторлар билан алоқаларни йўлга қўйишга Жамиятнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар ва иқтисодий таҳлил бошқармаси жаввобгардир.

49.    Мазкўр Низом талабларини бузган шахс амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгар бўлади.

X.    НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТАРТИБИ

50.     Мазкур низомга ўзгартириш ва кўшимча киритиш ёки уни янги таҳрирда қабул қилиш Жамият акииядорларининг умумий йиғилиши ваколатига кириб, бу тўғрисидаги қарор акдиядорларнинг кўпчилик овози битан қабул қилинади.


Ўзбекистон Республикаси қонуиларига ўзгартириш киритилиши муносабати билан, ушбу низомнинг бирор бир банди қонун талабларига зид бўлса, унга ўзгартириш ва қўшимча кирғазилгунга кадар қонун талаблари кўлланилади.