Акциядорлар умумий йиғилиш тўғрисидаги Низом

admin/ Fevral 24, 2019/ Documents_uz

«0’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг умумий йиғилиши

тўғрисидаги

низоми

Тошкент-2016

 

Мундарижа

I.                  Умумий қоидалар

II.               Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари

III.           Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи ва умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида уларни хабардор этиш тартиби

IV.          Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш

V.              Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши

VI.           Акциядорлар умумий йигилиши кворуми

VII.        Акциядорлар умумий йигилишининг ишчи органлари

VIII.     Акциядорлар умумий йигилиши ўтказиш тартиби

IX.           Акциядорлар умумий йигилиши баённомаси

X.              Акциядорлар умумий йигилиши қарорларини ижро этиш тартиби

Иловалар

1 -сонли илова.    Рўйхатга олиш вараги

2-сонли илова. Бюллетен

3-сонли илова. Ишончнома

3”а”-сонли илова. Ишончнома

4-сонли илова. Хабарнома

5-сонли илова. Акциядорларнинг акциядорлар умумий йигилиши кун тартибида кўрибчиқиш учун масала киритиш тўгрисида таклифи

6-сонли илова. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақириш хақидаги акциядорнинг талабномаси

2

 

I.         УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.     Ушбу низом «0’zbekekspertiza» aksiyadorlik jamiyati (кейинчалик матнда «Жамият» деб номланади) акциядорлари умумий йиғилишининг ҳуқуқий мақомини, умумий йиғилиш ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартибини ва умумий йиғилиш фаолиятига доир бошқа қоидаларни белгилайди.

2.     Низом Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги 370-сонли «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўгрисида»ги янги таҳрирдаги қонуни, Жамият устави ва Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув кодекси асосида ишлаб чиқилган.

3.     Акциядорларнинг умумий йигилиши – Жамиятнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

4.     Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий йигилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Жамият акциядорларининг навбатдаги (йиллик) умумий йигилиши хар йили одатда 10 июнда ўтказилади.

5.     Акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йигилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш, акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

6.     Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йигилишлар навбатдан ташқари йигилиш ҳисобланади.

7.     Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтишчисини сайлаш тўгрисидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек ўрнатилган тартибда Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, кузатув кенгаши ва ижроия органининг Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўгрисидаги ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.

II.     АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ВАКОЛАТЛАРИ

8.     Акциядорлар умумий йигилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

® Жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

• Жамиятни қайта ташкил этиш;

® Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

з

 

•     Жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш;

•     эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

® Жамиятнинг устав фондини камайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

•     ўз акцияларини сотиб олиш;

» Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

» Жамият тафтишчисини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек «Жамият тафтишчиси тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш;

•     Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

•     Жамиятнинг «Ижроия органи тўғрисида»ги низомини тасдиқлаш;

•     Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

® Жамият кузатув кенгашининг ва тафтишчисининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтишчининг хулосаларини эшитиш;

•     акциядорларнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

® акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

•     акцияларни майдалаш ва йириклаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

® Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 8-бобига асосан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 50 (эллик) фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;

» Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 9 – бобига асосан Жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

4

 

•     Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;

® Жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари тўғрисидаги, шу жумладан ички назорат, дивиденд сиёсати тўгрисидаги, ахборот сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш;

•     Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боглиқ битимларни белгилаш;

•     Жамият кузатув кенгаши томонидан ҳомийлик (хайрия) ёки бегараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўгрисида қарор қабул қилиш тартибини белгилаш;

•     электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йигилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

® Жамият маблаглари ҳисобидан миноритар акциядорлик қўмитасини сақлаш харажатини қоплаш (миноритар акциядорлик қўмитаси тузилган тақдирда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

•     қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда Жамият номидан битимлар тузиш тўгрисида қарор қабул қилиш;

® қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

9.     Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига Жамият устав капиталидаги давлат улушини ошириш тўгрисидаги қарор Жамият акциядорлари умумий йигилиши томонидан Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

10. Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш учун Жамият ижроия органига берилиши мумкин эмас.

11.  Акциядорлар умумий йигилиши ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилиш учун Жамият кузатув кенгашига берилиши мумкин эмас, қонун хужжатлари ва Жамият уставидаги ҳолатлар бундан мустасно.

III.         АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ ВА УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА УЛАРНИ ХАБАРДОР ЭТИШ ТАРТИБИ

12. Акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йигилиши ўтказиладиган санадан 3 (уч) иш куни олдин шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

5

 

13.  Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

14.  Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларниг рўйхатига ўзгартириш киритишга, фақатгина бу рўйхатга киритилмаган, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни бузилган ҳуқуқини тиклаш ёки рўйхатдаги хатоларни тўғирлаш мақсадида йўл қўйилади.

15. Қуйидагилар акциядорлар умумий йигилишда иштирок этиш ҳуқуқига эгалар:

® умумий йигилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйҳатига киритилган акциядорлар ва уларнинг ваколатли вакиллари;

® Жамият аудитори;

•         Жамият ижроия органи;

• Жамият тафтишчиси;

•         Кузатув кенгашига сайлаш учун кўрсатилган номзодлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа шахслар.

16. Акциядорларнинг умумий йигилишида Жамият бош директори, кузатув кенгаши вакиллари ва тафтишчиси, ҳамда аудиторлик ташкилоти вакиллари ўз органлари ҳисоботлари билан шахсан иштирок этишлари шарт.

17. Акциядорлар умумий йигилишида иштирок этиш учун, акциядорлар ва уларнинг ваколатли вакиллари, йигилишни ўтказиш ҳақида эълонда кўрсатилган вақтда ва жойда рўйҳатдан ўтишлари лозим.

18. Акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

19.  Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

20.  Акциядор акциядорларнинг умумий йигилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

21. Умумий йиғилишда иштирок этиш учун хозир бўлган акциядорлар ва вакилларни рўйхатга олиш, кузатув кенгаши томонидан белгиланган сана ҳолати бўйича тузилган акциядорлар реестрига мувофиқ қайд қилинади.

22.   Акциядорлар рўйхати кузатув кенгаши томонидан тузилади.

б

 

23.  Акциядорлар рўйхатида ҳар бир акциядорнинг номи (номланиши), унинг манзили (турар жойи), унга тегишли бўлган акцияларниннг тури ва миқдори ҳақидаги маълумот назарда тутилиши керак.

24.  Жисмоний шахс бўлган акциядорларни ва уларни ваколатли вакилларини рўйхатга олишда, улар паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи хужжатни тақдим этишлари лозим, уларнинг ваколатли вакиллари, шахсни тасдиқловчи хужжат билан бир қаторда наториал тасдиқланган ишончномани тақдим қиладилар.

25. Акциядор бўлган юридик шахс раҳбари, умумий йиғилишда ўз ваколатларини, уни лавозимига тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий хужжатга ва шахсни тасдиқловчи хужжатга асосан амалга оширади.

26. Юридик шахс бўлган акциядорнинг вакили, унинг раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс имзоси ва ташкилотнинг мухри билан тасдиқланган, вакилнинг номига берилган ишончнома бўлган тақдирда умумий йиғилишда иштирок этади.

27.  Агар Жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.

28.  Акцияларни номинал сақловчилари, акцияларни сақлашни топширган шахс билан тузилган шартномага мувофиқ умумий йигилишда қатнашадилар.

29.  Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига мувофиқ, 1-сонли иловада келтирилган шаклда қайд қилиш рўйхати тузилади.

30.  Қайд қилиш рўйхати варақлари тикилган ва Жамият мухри билан мухрланган бўлиши лозим.

ЗКУмумий йигилишни ўтказиш вақтида акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд қилиш рўйхатига имзо чекадилар ва овоз бериш ҳуқуқини берувчи акциялар сонидан келиб чиқиб умумий йигилишда кўринадиган масалалар бўйича овоз бериш учун бюллетенларни (2-сонли илова) оладилар.

32. Агар умумий йиғилиш иштирокчиси, унда бир ёки бир нечта акциядор номидан иштирок этиш учун ишончномани тақдим қилса, унга ишончнома берган акциядорларнинг бюллетени берилади, қайд қилиш

рўйхатида “20_____ й______ даги_________ -сонли ишончномага кўра_________ овоз

берувчи акциялар (сонли)” шаклидаги белги қўйилади ва вакилнинг фамилияси, исми, шарифи ёзилади (3 ва 3 “а”-сонли иловалар).

33.  Акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш тўгрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 7 (етти) кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан 30 (ўттиз) кун олдин Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

7

 

34. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

© Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

•      умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

•      жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

® умумий йигилиш кун тартибига киритилган масалалар;

•      умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ йиғилишини
ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

35.  Акциядорларнинг умумий йигилишига ўрнатилган тартибда тайёргарлик кўриш ва низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилагн муддатда сифатли ўтказиш мақсадида ижроия органи Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар ва иқтисодий таҳлил бошқармаси билан бирга амалга ошириши лозим булган ишларга қуйидагилар киради:

® Жамият кузатув кенгашининг қарори билан танланган аудиторлик ташкилоти билан халқаро аудит стандартларига мувофиқ, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг тайёрланиши, ташқи аудит текширувидан ўтказиш бўйича, текшириш тугалланадиган санани аниқ кўрсатган ҳолда шартнома тузиш;

® халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин, акциядорларнинг йиллик умумий йигилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин эълон қилиш;

•      Акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш регламенти, ҳар бир йўналиш бўйича асос илова қилинган соф фойдани тақсимлаш ва акциядорлар умумий йигилиши кўриб чиқиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиш кун тартибига киритиш учун акциядорлар таклифларини, шу жумладан Жамият кузатув кенгаши ва тафтишчилигига киритилган номзодлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш;

•      Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегияси лойиҳасини тайёрлаш;

® Жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши ва ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

8

 

тўғрисидаги ижроия органи ҳисоботи, аудиторлик текширувини ўтказувчи аудиторлик ташкилотини танлаш учун танлов ўтказиш ва бошқалар.

36.  Жамият ижроия органи мазкур Низомнинг 35 бандида кўрсатиб ахборотларни (материалларни) тайёрлаб бўлгач уларни кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади.

37.  Жамиятнинг кузатув кенгаши қуйидагиларни белгилаган ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўради:

® умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

® умумий йиғилишнинг кун тартибини;

•       умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

® умумий йигилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;

•       умумий йигилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

® овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

38.  Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан, «турли масалалар», «бошқа масалалар», «ўзга масалалар» ва шу сингари таърифларнинг) акциядорларнинг умумий йигилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди. Акциядорларнинг умумий йигилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўгрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кундан кам ва 30 кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

39.  Акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш тўгрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йигилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоги билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта (4-сонли илова) орқали юборилади.

40.  Акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

•       жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

• умумий йигилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

© жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

® умумий йигилиш кун тартибига киритилган масалалар;

® умумий йигилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.

9

 

41.  Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) Жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия- хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан Жамият тафтишчисининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, шунингдек Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳамда тафтишчиси аъзолигига номзодлар тўгрисидаги маълумотлар, Жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси, шунингдек Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегияси ва кун тартибига киритилган бошқа муҳим ахборотлар, шу жумладан, кун тартибига киритилган масаларга кузатув кенгашининг тутган ўрни киради.

42.  Акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши мажбурий бўлган қўшимча ахборотнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қогозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

43.  Жамиятнинг бир фоиздан кам бўлмаган оддий акциялари эгалари акциядорлар умумий йигилиши кун тартиби, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органи аъзолигига уларнинг номзодини (умумий йигилиш ўтказилгунга қадар алмаштириш имконияти билан) кўрсатиш юзасидан таклиф (5-иловага мувофиқ) киритиш ҳуқуқига эга. Бундай таклифлар молия йили тугаганидан кейин 90 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

44. Акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

45.  Жамият кузатув кенгашига ва тафтишчилигига номзодлар кўрсатиш тўгрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан, ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

46.  Жамият кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу низомда белгиланган муддат тугаганидан сўнг узоги билан 10 (ўн) кун ичида уларни акциядорларнинг умумий йигилиши кун таритибига киритиш тўгрисида ёки кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиттти шарт.

47. Акциядор (акциядорлар) киритган масала акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибига, шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамият кузатув кенгаши ва тафтишчилигига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

® акциядор (акциядорлар) ушбу низомда белгиланган муддатга риоя этмаган бўлса;

ю

 

•        акциядор (акциядорлар) ушбу низомда назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

•        ушбу низомда назарда тутилган маълумотлар тўлик бўлмаса;

® таклифлар Ўзбекистон Республикаси конунлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

48.  Акциядор (акциядорлар) Жамият кузатув кенгаши ва тафтишчилигига ўзи кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ахборот эълон қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни мобайнида ўзгартиришлар киритиши мумкин.

49.  Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни Жамият кузатув кенгаши ва тафтишчилигига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги далил-исботли қарори ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор кабул қилинган кундан эътиборан узоғи билан 3 (уч) иш куни ичида юборилади.

50.  Акциядор, Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни кузатув кенгаши ва тафтишчилигига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиши мумкин.

V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ

йиғилиши

51.  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтишчининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби (6-иловага мувофиқ) асосида ўтказилади.

52.  Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтишчисининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

53.  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

54.  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

55.  Жамиятнинг тафтишчиси ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)

 

 
 

акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўгрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан 10 (ўн) кун ичида Жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақириш тўғрисида ёки йигилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

56. Жамият тафтишчисининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай Жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

57.  Кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш масаласи юзасидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақиришга қуйидагилар асос бўлади:

® Узбекистон Республикаси қонунлари, Жамият устави ва умумий йигилиш қарорларига риоя қилмаслик;

® Жамиятга ва акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зарар етказиш, шунингдек Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини жиддий ёмонлашувига, ишлаб чиқаришдан олинадиган фойдани камайишига, хизматлар, ишлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш хажмларини асоссиз камайтириш билан боглиқ ҳаракатларни амалга ошириш;

® Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлик) юзага келишидан далолат берувчи хавфни мавжудлиги, давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар ва ходимларга ойлик маош тўлаш бўйича доимий қарзни мавжудлиги.

58.  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш хақидаги талаб кузатув кенгашига топширилади, талабда навбатдан ташқари умумий йигилиш кун тартибига киритилаётган масала, уни киритиш учун асос бўлган ҳолатлар батафсил ёзилиши лозим. Навбатдан ташқари умумий йигилишни чақириш ҳақидаги талабда, кузатув кенгаши ваколатларини муддатидан илгари бекор қилиш талаби билан бир қаторда, кун тартибига янги кузатув кенгашини сайлаш масаласи киритилиши таклифи кўрсатилиши лозим.

59.  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини ўтказиш тўгрисидаги талабда йигилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

60.  Жамият тафтишчисининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

12

 

•        акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

® кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йигилишининг ваколат доирасига кирмаса;

•        кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонун хужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

61.  Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йигилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йигилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай юборилади.

62.  Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақиришни рад этиш тўгрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

63.  Жамият кузатув кенгаши ушбу Низомда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини чақириш тўгрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йигилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боглиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йигилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблаглари ҳисобидан қопланиши мумкин.

VI. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ

64.  Агар акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 (эллик) фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йигилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

65.  Акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш учун белгиланган муддатдан 120 дақиқа давомида кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йигилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йигилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

66.  Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йигилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 40 (қирқ) фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йигилиши ваколатли бўлади.

13

 

67. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш қонунчиликда назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

68.  Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йигилишини ўтказиш санаси 20 (йигирма) кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

VII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ йиғилишининг ишчи

ОРГАНЛАРИ

69. Акциядорлар умумий йигилишининг ишчи органлари: раёсат, саноқ комиссияси, котибдан иборат.

70.  Акциядолар умумий йигилиши ишчи органлари умумий йиғилиш томонидан сайланади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

71.  Акциядолар умумий йиғилиши раиси йиғилишни олиб борилишини таъминлайди, мажлисга раҳбарлик қилади ва ўз мажбуриятларини бажариши учун керак бўлган барча ваколатларга эга бўлади.

72. Акциядолар умумий йиғилиши раиси йиғилишнинг аудио-видео ёзувларини олиб борилиши ва интернет тармоқига узатилишиги рухсат беришга ҳақлидир.

73.  Умумий йиғилиш раиси йиғилиш жараёнини бошқаради, ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, музокарачилар музокаралари вақтини чегаралайди, йиғилиш ва овоз бериш жараёни бўйича тушунтириш беради, йиғилиш залида тартиб сақланишини назорат қилади.

74. Умумий йиғилиш раиси, умумий йиғилиш баённомаси ва қарорларини имзолайди.

75.  Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

76.  Саноқ комиссиясининг таркиби камида 3 кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, Жамият тафтишчиси, Жамият ижроия органи, Жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчиси, шунингдек юқорида қайд этилган лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.

77.  Акциядорларнинг умумий йиғилишида Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлашда кумулятив овоз бериш ҳолатидан ташкари «Жамиятнинг овоз берувчи бир дона акцияси – бир овз» тамойилига амал қилинади.

14

 

78.   Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.

79.   Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан мазкур банднинг биринчи қисмида кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.

80.   Саноқ комиссияси фаолият муддати у сайланган (қайта сайланган) кундан бошланиб, янги Саноқ комиссияси сайлангунга (қайта сайлангунга) қадар давом этади.

81.   Кузатув кенгашининг топшириғига кўра, Саноқ комиссияси умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш давомида қуйидагиларни амалга оширади:

® умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;

® овоз бериш бюллетенлари ҳамда бошқа маълумотларни тақдим этади ва бюллетенларни рўйхатга олишни амалга оширади;

82.    Саноқ комиссияси:

® акциядорлар умумий йигилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди;

® акциядорлар (уларнинг вакиллари) умумий йигилишида овоз бериш ҳуқуқларини рўёбга чиқариши муносабати билан юзага келадиган масалалар юзасидан тушунтиришлар беради;

® овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;

® овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;

® овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунини чиқаради;

® овоз бериш якунлари тўгрисида баённома тузади;

® овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

83.   Олдинги умумий йигилишда сайланган саноқ комиссияси эса амалдаги умумий йигилишда қуйидагиларни амалга оширади:

• умумий йиғилишда иштирок этиш учун акциядорлар (уларнинг вакиллари)ни қайд қилади;

® ишончномалар ва уларда белгиланган ваколатларни қайд қилади;

© овоз бериш бюллетенлари ва бошқа маълумотларни қайд қилишни олиб боради;

15

 

 
 

• умумий йиғилишда кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди;

84.  Саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича баённома тузади. Баённома саноқ комиссиясининг аъзолари ёки комиссия вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланади.

VIII. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

85.  Акциядорлар умумий йигилишини ўтказиш тартиби ушбу низом, Жамият устави ва Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунининг талаблари асосида ҳар бир умумий йигилишида тасдиқланади.

86.  Кузатув кенгаши раиси умумий йигилиш саноқ комиссиясини, раёсатини ва котибини сайлашни таклиф қилади.

87.  Умумий йигилишни ўтказиш тартиби белгиланаётганда қуйидагилар ўз аксини топади:

® умумий йигилишни бошлаш вақти ва тахминий тугаш вақти;

® марузалар, музокаралар ва танаффусларнинг давом этиш вақти;

® кун тартибига киритилган масалаларнинг муҳокама қилиниш навбати ва кун таритибидаги масалалар бўйича маърузачиларнинг мансаби ва фамилия, исми, шарифи;

® овоз бериш ва уни натижаларини эълон қилиш тартиби.

88.  Умумий йигилишда сўзга чиқиш ҳуқуқига ҳар бир иштирокчи, белгиланган вақт чегарасида хақлилиги тамойили асосида, унда юзага келиши мумкин бўлган, Жамият фаолиятига таалуқли бўлмаган масалаларни умумий йигилиш раиси якка ҳал қилишга ҳақли.

89.  Мухокама қилинадиган кун тартибидаги масалалар бўйича, музокараларда қатнашиш истагини билдирган қатнашчилар, умумий йигилиш котибига музокарада қатнашмоқчи бўлган масаласини кўрсатган ҳолда сўровнома тақдим қилади.

90.  Акциядорларнинг умумий йигилишида Жамиятнинг ижроия органи, кузатув кенгаши аъзоларига туланадиган мукофот ва компенсациялар миқдори, шунингдек соф фойдани тақсимлаш, Жамиятда қабул қилинган «Дивиденд сиёсати тўгрисида»ги низомга мувофик дивиденд миқдори тўгрисидаги маълумотлар батафсил ошкор қилинади.

91.  Кун таритибидаги барча масалалар муҳокама қилиниб бўлинганидан сўнг, раис умумий йигилишни ёпиқ деб элон қилади.

IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ БАЁННОМАСИ

92.  Акциядорларнинг умумий йигилиши йиғилиш котибини тасдиқлайди. Жамиятнинг корпоратив консультанти акциядорларнинг умумий йигилиш котиби сифатида сайланиши мумкин.

93.    Умумий йигилиш котиби қуйидагиларни амалга оширади:

® умумий йигилиш баённомасини олиб боради;

16

 

® кун тартибидаги масалаларнинг мухокамасида қатнашиш истагини билдирган қатнашчиларнинг рўйхатини, уларнинг ёзма сўровномаларига асосан олиб боради;

® акциядорлар умумий йиғилиш баённомасини умумий йиғилиш ёпилганидан кейин кечи билан 10 (ўн) кун ичида 2 нусхада тузади.

94.    Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

•        акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган жой ва вақт;

® Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони;

® акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони;

© умумий йиғилишнинг раиси ва котиби, йиғилишнинг кун тартиби;

•        нутқларнинг асосий мазмуни, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш натижалари, йиғилиш қабул қилган қарорлар акси;

® акциядорларнинг умумий йиғилишининг аудио-видео ёзувлари олиб борилган ёки интернет тармоқига узатилган бўлса, бу ҳақдаги маълумотлар кўрсатилади.

95. Акциядорлар умумий йиғилиши баённомаси йигилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади.

96.  Саноқ комиссияси баённомалари алоҳида қарор билан тасдиқланмайди, улар маълумот учун қабул қилинади ва умумий йиғилиш баённомасига илова сифатида бириктирилади.

97.  Акциядорлар умумий йигилиши баённомаси имзолангандан сўнг, саноқ комиссияси йигилиш хужжатларини, шу жумладан йигилиш қайд рўйхати, мухрланган овоз бериш бюллетенлари, саноқ комиссияси томонидан имзоланган овоз бериш натижалари бўйича тузилган баённомалар ва умумий йигилиш баённомасини Жамият архивига топширади.

X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО

ЭТИШ ТАРТИБИ

98.  Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари ижросини назорат қилишни кузатув кенгаши олиб боради. Қарор ва Жамият баённомасида қарор ижросини назоратини амалга ошириш тартиби ўзгача белгиланган холлар бундан мустасно.

99. Акциядорлар умумий йигилишининг қарорлари таалуқлилиги бўйича умумий йигилишда бўлган ва бўлмаган акциядорлар, кузатув кенгаши ва ижро органи учун мажбурийдир.