Ривожланиш стратегияси 2017й. - 2022й.

 

“Ўзбекэкспертиза” АЖ  тўғрисида маълумот

 

  «Ўзбекэкспертиза» Акциядорлик Жамияти – юридик шахс бўлиб, мустақил балансига эга ва ўз-ўзини молиялаштириш ва ўз-ўзини қоплаш, жумладан валютада ҳам,  тамойили асосида фаолият юритади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Уставга мувофиқ ўз фаолияти учун зарур бўлган ташқи савдо операцияларини мустақил амалга ошириш ҳуқуқига эга.

«Ўзбекэкспертиза» Акциядорлик Жамияти Тошкент шаҳрида жойлашган бош офис, ва Тошкент вилоятида жойлашган «Аэропорт», «Сергели», «Назарбек», «Акциз пости» и «Олмалиқ», «Чирчиқ», «Бекобод», «Ангрен» филиаллари, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида жойлашган 12 шўъба хўжалик жамиятларидан иборат.

«Ўзбекэкспертиза» Акциядорлик Жамияти  Тошкент шаҳридаги бош офиси филиаллари билан биргаликдаги штатлари сони 121 кишидан иборат бўлиб, шундан 20 таси – бошқарув персонали, 89 таси – ишлаб чиқарувчи персонал, 12 таси – техник ва хизмат кўрсатувчи персонал.   

Жамият қуйидаги асосий турдаги хизматларни кўрсатади:

  1. Товарларнинг келиб чиқиш экспертизаси ва сертификатини бериш;
  2. Чет эл инвестицияли корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулк экспертизаси ва сертификатини бериш
  3. Маҳаллийлаштирилаётган махсулот экспертизаси ва хулосасини бериш;
  4. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари, енгил саноат, кимё саноати товарлари, қурилиш саноати махсулотларига мувофиқлик сертификатини бериш; 
  5. Товарларни ТИФТНга мувофиқ таснифлаш бўйича эксперт хулосасини бериш;
  6. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари, енгил саноат, кимё саноати товарлари, қурилиш саноати махсулотларини меъёрий хужжатлар талабларига мувофиқлигига  синовдан ўтказиш;
  7. Импорт қилинаётган товарларнинг юкловолди инспекциясини ўтказиш;
  8. Озиқ-оқат товарлари, халқ истеъмол моллари, хом ашё ва ускуналарнинг сони ва сифати бўйича экспертизасини ўтказиш, экспертиза далолатномаларини, маслаҳат ва эксперт хулосаларини бериш;
  9. Консалтинг хизматлари, маркетинг тадқиқотлари.
  10. Товарлар келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича экспертиза қилиш ҳамда экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарларга сертификатлар расмийлаштириш;
  11. Товарларнинг келиб чиқишини сертификациялаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 13.08.2010 йилда №2131 сон билан рўй   хатга олинган товарларнинг келиб чиқишини сертификациялаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш деганда,  Ўзбекистон Республикасидан экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарларга кейинчалик келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатни берган холда,  товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш тушунилади.

Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқиши сертификатлари товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлаш мақсадида расмийлаштирилади ва олиб кирилаётган мамлакатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ имтиёзлар олиш учун қўлланиши мумкин.

Товарнинг келиб чиқиши бўйича экспертиза ўтказиша жараёнида эксперт экспорт қилинаётган товар келиб чиқишнинг қайси мезонларидан бирига тааллуқли эканлигини аниқлаши керак: тўлиқ ишлаб чиқарилган махсулотми ёки етарлича ишлов берилган махсулотми. Экспертиза натижасида товарнинг Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлиги тасдиқланган ва келиб чиқиш мезони аниқланган холда, экспертиза далолатномаси тузилади ва сертификат берилади. Экспертиза натижасида Ўзбекистон Республикасида “етарлича ишлов берилган” мезонига риоя қилинмаганлиги аниқланса ёки товарнинг келиб чиқиш  мамлакатини аниқлаш имкони бўлмаса, экспортерга тақдим этилган товар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товар сифатида таснифлана олмайди деган эксперт хулосаси берилади.

  1. Чет эл инвестицияли корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулкни аниқлаш бўйича экспертиза қилиш ва сертификат расмийлаштириш:

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулкка сертификат бериш Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2011 йилдаги №136 сон Қарори билан тасдиқланган “Чет эл инвестицияли корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига устав фондидаги чет эл инвестициялари ўттиз уч фоиздан кам бўлмаган чет эл инвестицияли корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулк, улар давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кейин икки йил давомида, қонунчиликда белгиланган тартибда божхона тўловларидан озод этилади.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулкка сертификат беришдан мақсад, олиб кирилаётган мулкнинг махсулот, ишлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг технологик  жараёнида ишлатилишга мўлжалланганлигини аниқлаш.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари экспертлари томонидан жойига чиқиб, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида олиб кирилаётган мулкнинг ишлатилишига шароитнинг мавжудлиги борасида буюртмачининг ишлаб чиқариши экспертиза қилинади. Ишлаб чиқариш экспертизаси натижалари буюртмачи тақдим этган хужжатларда кўрсатилган маълумотларга мос келган тақдирда, эксперт томонидан экспертиза далолатномаси тузилади ва экспертиза далолатномаси асосида ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулкка сертификат берилади.

  1. Олиб кирилаётган технодогик ускунадлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентлари, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштирилган махсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ишлатиладиган тоифага киритиш бўйича хулоса бериш.

Олиб кирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентлари, хом ашё ва материалларини маҳаллийлаштирилган махсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ишлатиладиган тоифага киритиш бўйича хулоса бериш Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2010 йилдаги №154 сонли (№2 Илова) қарори билан тасдиқланган “Олиб кирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентлари, хом ашё ва материалларини маҳаллийлаштирилган махсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ишлатиладиган тоифага киритиш бўйича хулоса бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга божхона тўловларини тўлашда (божхона расмийлаштируви учун йи0имлардан ташқари), юридик шахслар дармад солиғига, ягона солиқ тўловига, асосий ишлаб чиқариш фондлари борасида мулк солиғига, маҳаллийлаштирилган махсулотнинг ишлаб чиқариш технологик жараёнида ишлатиладиган импорт қилинувчи товарларга имтиёзлар берилади.

Хулоса беришдан мақсад маҳаллийлаштирилган махсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ишлатиш учун импорт бўйича олиб кирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентлари, хом ашё ва материалларнинг нимага мўлжалланганлигини аниқлаш.

Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига ишлаб чиқаришни экспертиза қилиш, экспертиза далолатномаси ёки экспертиза хулосасини расмийлаштириш ва хулоса лойиҳасини тайёрлаш юклатилган.

Хулоса асосида бир кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлиги томонидан олиб кирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентлари, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштирилган махсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида ишлатиладиган тоифага киритиш бўйича хулоса берилади.

  1. Товарларнинг сони ва сифати бўйича экспертиза қилиш, экспертиза далолатномалари, маслаҳатлар ва эксперт хулосаларини бериш.

Товарларнинг сони ва сифати бўйича экспертиза буюртмачининг буюртмаси ва шартнома асосида импорт ёки экспорт қилинаётган, республика ичида кўчирилаётган, шунингдек омборлар ва бошқа жрйларда сақланаётган товарларнинг шартнома шартлари ва/ёки товарга қўшилган хужжатларга мослигини текширилишини таъминлаш мақсадида, экспертиза буюртмачиси, етказиб берувчи ва/ёки товар ишлаб чиқарувчидан мустақил бўлган ташкилот  томонидан амалга оширилади.

 

 

  1. Товарларни ЎзР ТИФТН га мувофиқ классификациялаш.

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси ЎзР Президентининг 10.09.2012 йилдаги №ПП-1816 сонли “” Қарори библан тасдиқланган бўлиб, ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонилан тартибга солиш масалаларига мўлжалланган, булар:

ЎзР божхона чегарасидан олиб ўтилаётган  товарларни декларация қилиш;

Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган айрим товарлар экспорти ва импортини нотариф бошқариш (лицензиялаш ва квотлаш);

Ташқи иқтисодий фаолиятни оператив бошқариш чоралари;

Товарларни Ўзбекистон Республикаси ТИФТН га мувофиқ классификациялаш Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлардан йиғим ва солиқлар ундиришни соддалаштириш, махсулотнинг норматив хужжатларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни ўтказиш ва статистик ҳисоботни шакллантириш мақсадида ўтказилади.

Товарларни классификациялаш бўйича ўтказилган иш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилади. 

  1. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари, енгил саноат, кимё саноати товарлари ва қурилиш махсулотларининг норматив хужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш учун лаборатор синовлар ўтказиш. 2015 йилнинг октябрида (2020 йилгача бўлган муддатга) “Узстандарт” Агентлиги томонидан “Синов ва калибровкаловчи лабораториялар компетентлилигига бўлган умумий талаблар” O’z DSt ISO/IEC 17025:2007 нинг талабларига муқофиқлиги бўйича аккредитацияланган “Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг Синов комплекси озиқ-овқат махсулотлари, янги ва қуритилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари, енгил саноат ва кимё саноати махсулотлари, парфюмер-косметика ва қурилиш махсулотлари лаборатор синовларини аккредитация соҳаси доирасида, белгиланган тартибда синов протоколларини тузиш билан ўтказади.

Лаборатор синовлар синов комплексининг компетентли мутахассислари томонидан замонавий ўлчаш воситалари ва синов ускуналарини қўллаш билан тегишли махсулотга норматив хужжат талабларига мувофиқ ўтказилади.

  1. Мувофиқлик сертификатини бериш.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ негизида экспорт-импорт махсулотларини (кимё саноати махсулотлари, енгил саноат ва озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини,) сертификатлаш бўйича орган (бундан буён СО) фаолият юритиб, у махсулотнинг халқаро, давлатлараро, миллий стандартлар ва ЎзР нинг бошқа норматив хужжатлари талабларига, шунингдек олди-сотди шартномаларининг меъёр ва шартларига  мувофиқлигини сертификатлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва бажариш учун тузилган.  СО нинг фаолияти ЎзР нинг Миллий сертификатлаш тизими доирасида амалга оширилади. СО ўз фаолиятини ЎзР қонунчилиги, “Ўзбекэкспертиза”АЖ Устави, СМТ хужжатларига мувофиқ амалга оширади. СО белгиланган аккредитация соҳаси доирасида экспорт-импорт махсулотларини мажбурий ва кўнгилли сертификатлаш бўйича ишларни олиб боради.

Буни шуни таъкидлаш жоизки, ЎзР нинг 01.10.2013 йил №ЗРУ-354 сонли  “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги  Қонунининг 20 Моддасига биноан “Ўзстандарт” агентлиги аккредитация бўйича Миллий орган бўлиб ҳисобланади. 

Аккредитация бўйича Миллий орган:.

мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги давлат сиёсатида иштирок этади;

миллий аккредитация тизимини тузиш, ишлаши ва ривожланишини таъминлайди;

мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар аккредитациясини амалга оширади ва уларга аккредитация тўғрисидаги гувоҳномаларни топширади;

мувофиқликни баҳолаш бўйича органларнинг инспекцион текширувини амалга оширади;

белгиланган тартибда аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатади, тугатади ва бекор қилади;

мувофиқликни баҳолаш бўйича органларнинг Давлат рўйхатини юритади.

Аккредитация бўйича Миллий орган қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларга эга.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг 28.12. хизматларни сертификатлаш тўғрисида”ги  Қонунининг 5 Моддасига мувофиқ “Ўзстандарт” Ўзбекистон стандартизация, метрология ва сертификатлаш агентлиги Ўзбекистон Республикаси сертификатлаш бўйича 1993 йилдаги №1006-XII “Махсулот ва Миллий орган бўлиб ҳисобланади.

Мазкур қонунга биноан “Ўзстандарт” агентлиги қуйидагиларни амалга оширади:

Сертификатлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади, сертификатлашни ўтказишнинг умумий тартибини белгилайди, улар тўғрисидаги расмий ахборотни чоп этади;

Сертификатлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастур лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Ҳукуматга тақдим этади;

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда халқаро сертификатлаш тизимларига қўшилиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади, шунингдек сертификатлаш натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимларни тузади, сертификатлаш масалалари борасида бошқа давлатлар билан ўзаро муносабатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасини намоён этади;

Мажбурий сертификатланадиган махсулотларнинг рўйхатини тузади ва уни тасдиқлаш учун ЎзР Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Сертификатланган махсулотнинг, сифат бўйича аттестатланган эксперт-аудиторларнинг давлат рўйхатини юритади;

Мажбурий сертификатлаш талабларига риоя қилиниши устида давлат назоратини амалга оширади;

Сертификатлаш тўғрисидаги қонунчилик меъёрларининг  бузганлиги учун мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини тўхтатади ва бекор қилади.

 

Маълумот сифатида: ҳозирги вақтда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан махсулотни (озиқ-овқат махсулоти, кимё саноати махсулоти, енгил саноат махсулоти, парфюмерия –косметика махсулоти ва ҳ.к.) сертификатлаш бўйича 120 дан ортиқ орган аккредитацияланган (маълумот “Ўзстандарт” агентлигининг wwwstandart.uz сайтидан олинган).

  1. Ташқи савдо шартномалари экспертизаси бўйича хулосаларни бериш ва импорт қилинаётгна товарларнинг юкловолди инспекциясини ўтказиш.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг импорт-экспорт тижорат юкларини инспекция қилиш бўлими сифатли хал истеъмол моллари, озиқ-овқат, машиналар, ускуна ва технологияларнинг импорт қилинишини таъминлаш мақсадида импорт шартномаларининг мустақил экспертизасини ва импорт қилинаётган товарларнинг юкловолди инспекциясини ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.1997 йилдаги №534 Қарори билан тасдиқланган “Импорт шартномаларининг мустақил экспертизаси ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг юкловолди инспекциясини амалга ошириш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ амалга оширади.

Юкловолди инспекцияси мажбурий бўлган импорт қилинувчи товарларнинг рўйхати ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2001 йилдаги №66 “Ташқи савадо фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ импорт шартномаларининг экспертизаси ва импорт қилинаётган товарларнинг юкловолди инспекциясини “Ўзстандарт” агентлиги томонидан берилган  25.05.2016й даги  №UZ.AMT.11.MAI.003  (амал қилиш муддат 25.05.2021йилгача) аккредитацияга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширади.

  1. Маркетинг тадқиқотлари.

“Ўзбекэкспертиза” АЖнинг экспорт-импорт тижорат юкларнинг инспекцияси бўлими томонидан очиқ манбалардаги маълумотлар асосида халқаро бозорларда товарлар нарҳларининг маркетинг тадқиқоти ўтказилади ва белгиланган тартибда маркетинг тадқиқотлари натижалари тақдим этилади.

 

  1. 2. Жамиятнинг молиявий холати.

Иш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўрилганлиги муносабати билан Жамият томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми (ҚҚС дан ташқари), жумладан ҳудудий ШХЖ ҳам,  узлуксиз ортиб бормоқда.   2014 йилда ҳудудий ШХЖ ибилан бирга Жамият 6474387  минг сўмлик хизмат кўрсатди. 2014 йилда Жамиятнинг соф фойдаси 400140 минг сўмни ташкил этиб,  бу 2013 йилга солиштирганда 117.4% ни ва Бизнес-режа кўрсаткичларининг 90.7% ниташкил этади. 2015 йилда   Жамиятнинг ҳудудий ШХЖ билан бирга кўрсатган хизматлари 7853181 минг сўмни ташкил этди. 2015 йилдаги Жамиятнинг соф фойдаси 488488 минг сўмни ташкил этиб, бу 2014 йилга солиштирганда 122% ни Бизнес-режа кўрсаткичларининг 101% ни ташкил этди.

2016 йилда Жамият  ва ҳудудий ШХЖ лар томонидан 7853181 минг сўмлик хизмат кўрсатилган. Жамиятнинг Бизнес-режасида 2016 йилда 507077 сўмли соф фойдага эришиш кўзда тутилган эди. 2016 йилда Жамиятнинг соф фойдаси 565408 минг сўмни ташкил этиб, бу Бизнес-режа кўрсаткичларининг 111.5%ни ташкил этди.

2017 йилнинг 9 ойи давомида Жамиятнинг ҳудудий ШХЖ лари билан бирга кўрсатган хизматлар хажми 8266699.8 минг сўмни ташкил этди ва 1264701.7 минг сўмли соф фойда олинди, бу эса 2016 йилнинг 9 ойига нисбатан 248.3% ни ва Бизнес-режанинг худди шундай кўрсаткичларининг 261.2% ни ташкил этди.

2017 йилнинг 9 ойи якуни бўйича соф фойданинг кескин ортиши жамиятнинг валюта курсларидаги фарқдан олинган юқори даромади билан боғлиқ бўлиб, у жорий йилнинг бошидан 794647.9 минг сўмни ташкил этди (№3 Илова)

  1. Фаолиятни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари

 

3.1.      Молиявий-хўжалик холати  ва “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг, жумладан ҳудудий ШХЖ нинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш мониторинги

ЎзР Президентининг 24.04.2015 йилдаги №ПФ-4720 сонли “Акциядорлик жамиятларида копроратив бошқарувнинг замонавий усулларини тадбиқ этиш чоралари тўғрисида”ги Фармонини ва ушбу Фаромонни ижро этиш доирасида тасдиқланган корпоратив бошқарув тизимини  тубдан такомиллаштириш бўйича чоралар Дастурини ижро этиш мақсадида, Жамият Уставига жамият раҳбарини танлов асосида тайинлаш борасида ўзгартириш киритилди, бунда чет эллик менеджерларни тайинлаш мумкинлиги кўзда тутилди, шунингдек, Жамиятнинг замонавий халқаро стандартларга ва бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи  янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди, бухгалтерия ҳисоботини молиявий ҳисоботнинг Халқаро стандартига трансформацияланиши бўйича иш олиб борилмоқда.

Шунигдек ЎзР Президентининг 16.05.2015 йилдаги №ПФ-4725 сонли фармонини ижроэтиш мақсадида “Ўзбекэкспертиза” АЖ Уставига  “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоясини таъминлашнинг, уларнинг жадал ривожланишига ҳалал берувчи тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Дастурининг 32 бандига мувофиқ ўзгартириш киритилди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги №207 “Акциядорлик жамиятлари ва давлат улуши бўлган бошқа хўжалик субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги Қарорини ва  тасдиқланган Акциядорлик жамиятлари ва давлат улуши бўлган бошқа хўжалик субъектлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низомни ижро этиш мақсадида мунтазам равишда акциядорлик жамияти ва ижрочи орган фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари мониторинги олиб борилади.

Жамият мунтазам равишда “Ўзбекэкспертиза” АЖ  ҳудудий ШХЖ нинг молиявий-хўжалик фаолияти холати ва ҳудудий ШХЖ ташкилий-хўжалик тузилмалари такомиллашувининг мониторингини олиб боради.

Қабул қилинган режа мажбуриятлари параметрларини бажариш мақсадида 2017 йилда жамиятнинг ҳудудий шуъба хўжалик жамиятларининг иқтисодий, ташкилий ва молиявий фаолиятини яхшилаш борасида катта иш бажарилди.

 

Ўзбекистон Республикаси вилоятларига нисбатан Тошкент шаҳрида бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, маркетинг, юкларни божхонада расмийлаштириш (декларациялаш)  бўйича хизматлар бозорида рақобат муҳити юқори даражада ривожланганлигини инобатга олиб, сўнгги йилларда хизматлар номенклатурасини кенгайтириш бўйича асосий кучни ҳудудий шуъба хўжалик жамиятларида хизматларнинг янги турларини жорий этишга қаратиш режалаштирилмоқда.

 

3.2. Синов комплексини техник модернизациялаш

“Ўзбекэкспертиза”АЖ нинг Синов комплекси “Ўзстандарт” агентлиги томонидан O’z DSt ISO/IEC 17025:2007,талабларига мувофиқликка аккредитацияланган бўлиб, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат махсулотлари, енгил саноат ва кимё саноати махсулотлари, ҳамда қурилиш махсулотларининг техник тартибга солиш соҳасида норматив хужжатлар талабларига мувофиқлигига синовдан ўтказиб, унга 200 дан ортиқ кўринишдаги синовлар киради, шу жумладан қуйидаги кўрсаткичлар бўйича: ДВП ва ДСП плиталарнинг эгилишдаги мустаҳкамлилик чегараси, болалар ва катталар учун трикотаж кийимларнинг ҳаво ўтказувчанлиги, матолар ва трикотаж полотноларда узилиш юкламаси, чинни, сопол ва шиша идишларнинг термик чидамлилиги, ўсимлик ёғидаги кислота ва пероксид сони, жумладан, қандолатчилик махсулотларидаги ёғнинг масса улуши ва бошқалар бўйича синов ўтказилади. Синов комплекси 102 дан зиёд турдаги ускуна ва ўлчов асбоблари  билан жиҳозланган бўлиб, улар вақт-вақти билан белгиланган тартибда “Ўзстандарт” агентлигида текшириш процедурасидан ўтказилади.

Бунда Жамият СК да ишлатилаётган лаборатор ускуна ва ўлчов воситаларининг 20 йидан ортиқ қўлланиб келмоқда, бу эса Жамиятнинг халқаро талабларга жавоб берувчи хизматлар турини кенгайтириш имконини бермайди. Халқаро стандартлар талабларига жавоб берувчи синовларни ўтказиш учун мавжуд ускуналарни замонавий технологик ускуна ва ўлчов воситаларига модернизациялаш мақсадга мувофиқдир. Юқорида айтилган ускуналарнинг қийматини ҳисобга олсак, мазкур модернизацияни амлга ошириш халқаро грант маблағларини жалб этган холдагина мумкин бўлади.

Шу билан бирга замонавий назорат-ўлчаш ускуналари мавжуд бўлганда, белгиланган халқаро иқлим меъёрларига жавоб берадиган, ИСО халқаро стандартлар талабларига мувофиқликка лаборатор синовларни ўтказиш учун ҳаво сўргичнинг, зарур температур режимнинг мавжуд бўлишини тақозо этувчи,   тегишли хоналар зарур бўлади.

ЎзР Президентининг 06.11.2017 йилдаги №ПҚ-3377 “Юртимиз Мева-сабзавот, узум, полиз экинлари, дуккакли экинлар, шунингдек қуритилган мева ва сабзавотлар экспортерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ  экспорт қилинаётган  янги етиштирилган мева ва сабзавотлар турини кўпайтириш ва хажмини кенгайтириш кўзда тутилган.

   

Хизматлар хажмини оширишни таъминлаш мақсадида Синов комплексини техник модернизациялаш режалаштирилиб, у тегишли ускуналар ва халқаро стандартларни сотиб олишни кўзда тутади, бу эса синов комплекси ва мувофиқлик сертификацияси бўлимининг аккредитация соҳасини кенгайтириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида кўрсатилаётган хизматлар номенклатурасининг, мос равишда хизматлар кўрсатилиши ва Жамият даромадининг ортишига олиб келади.

 2018 йилга тузилган Бизнес-режада кўрсатилаётган хизматлар хажми ва номенклатурасини ошириш мақсадида синов комплексини модернизациялаш кўзда тутилган, айнан: Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2016 йилдаги №148 Қарорига мувофиқ тасдиқланган ва 11.11.2016 йилда амалга киритилган “Енгил саноат махсулотининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумиф техник регламент”да кўзда тутилган, матолар сифатини, улар таркибидаги  полимер миқдорини аниқлаш, полимер махсулотларни синаш, шунигдек, текстиль ва трикотаж махсулотларнинг солиштирма юзаки электр қаршилиги кўрсаткичини аниқлаш.

Бунда аккредитация, жумладан аккредитацияни кенгайтириш учун асосий шартлардан бири қуйидагилар:

а) аккредитациянинг берилган соҳаси бўйича компетентли мутахассиснинг шаттда мавжуд бўлиши;

б) зарур бўлган ўлчов воситалари ва лаборатория ускуналарининг мавжудлиги

ЎзР нинг 04.10.2013 йилдаги №ЗРУ-354 “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ мувофиқликни баҳолаш соҳасида иштирок этувчи барча мутахассислар “Мувофиқликни баҳолаш соҳасида персонал сифатида иштирок этишга даъвогар мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ сертификатланган мутахассис бўлиши керак.

Бунда шуни таъкидлаш жоизки, маълумот бўйича мутахассислик кўрсатилган соҳага мос келиши керак, бундай талаб сертификатлашнинг берилган соҳасида кадрларни танлаш ва тайёрлаш жараёнини мураккаблаштиради.

 

3.3. Юкловолди инспекцияси бўйича хизматларни ривожлантириш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2015 йилдаги №292сон “Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ инспекцион органнинг ҳар бир ходими мувофиқликни баҳолаш бўйича сертификатлашдан ўтиши, шунингдек инспекцион орган раҳбари сифат бўйича эксперт-аудитор бўлиши керак. Шу боис, жорий йилнинг декабрь ойида “Ўзстандарт” агентлигининг СМСИТИ да мувофиқликни баҳолаш соҳасида персонални сертификатлаш бўлими ходимларини имтиҳон қилиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга “Ўзстандарт” агентлигининг СМСИТИ нинг тасдиқланган график-режасига биноан O‘z DSt ISO/IEC 17020:2009  га мувофиқ “турли типдаги инспекцион органларга умумий талаблар” стандарти бўйича “Ўзстандарт” агентлигининг СМСИТИ да ходимлар малакасини ошириш бўйича курслар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ташкилот нуфузини ошириш, юртимиз ва хорижий буюртмачилар доирасини кенгайтириш, халқаро бозорга чиқиш мақсадида Жамият томонидан халқаро МФИА (IFIA) ташкилотига қўшилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бундан  ташқари  Жамият ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига (www.instagram.com, www.facebook.com, www.twitter.com) эга бўлиб унда Жамият амалга ошираётган хизматлар тўғрисида эълонлар жойлаштирилади, бундан ташқари каталог ва буклетлар кўринишидаги тарқатма материаллар ҳам мавжуд.

3.4 Жамиятда янги хизматларни жорий этиш

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти учун қулаш шароитлар яратиш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган, импорт ўрнини босувчи махсулот ишлаб чиқарилишини ошириш, корхоналар самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини қўллаб қувватлаш ва шу асосда аҳоли бандлиги ўсиши ва унинг моддий фаровонлигининг ортишини таъминлаш мақсадида  “Товарларни ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган тоифага киритиш тўғрисидаги сертификатни бериш бўйича ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 07.12.2017 йилдаги СС-01/23-4631 сонли хат билан тегишли вазирлик ва муассасаларга мувофиқлаштириш учун тақдим этилди

Шу билан бирга консалтинг  хизматларини жорий этиш режалаштирилиб, унга шунингдек корхоналар бухгалтерия ҳисоботининг халқаро бухгалтерия ҳисоботи тизимига трансформацияланиши бўйича хизматлар ҳам киради.

 

3.5. Жамият фаолиятида АКТ нинг қўлланишини кенгайтириш

“Ўзбекэкспертиза” АЖ истеъмолчиларининг хабардорлигини таъминлаш мақсадида Жамият сайти контентининг вақтида актуализацияланиши бўйича ишларни кучайтириш зарур.

Шу муносабат билан  жамият фаолиятида АКТ нинг қўлланишини кенгайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар режалаштирилмоқда:.

 

  1. Корхонанинг 1С учун сервер сотиб олиш;
  2. Лицензия сотиб олиш, корхонанинг 1С ни ўрнатиш ва маромига етказиш;
  3. 1С ни такомиллаштириш йўли билан бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва оптималлаштириш;
  4. Оптик толали бириктиришга уланиш;
  5. Телефон ва интернет алоқани яхшилаш;
  6. Ижрочилик интизомини назорат қилишнинг ягона тизимини улаш (ijro.gov.uz).

3.6.  Сифат менеджменти тизимини қўллаб қувватлаш ва Жамият нуфузини ошириш

Сертификация бўйича TUV халқаро органи томонидан  сертификатланган Жамиятнинг сифат менеджменти тизиминининг ИСО 9001 талабларига мувофиқлигини қўллаб қувватлаш  ва ривожлантириш бўйича ишларни, кейинчалик ресертификация қилиш билан ISO 9001:2015  стандартнинг янги версиясига ўтиш бўйича тадбирларни амалга ошириш  ҳисобига  Жамият нуфузини ошириш.

3.7. Жамият экспертларини профессионал тайёрлаш  ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

 

Жамият томонидан кўрсатилаётганхизматлар бўйича ишларнинг юқори даражада сифатли бажарилишини таъминлаш учун экспертиза ўтказиш ва экспертиза натижалари бўйича тегишли хужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланувчи экспертларни танлаш ва тайёрлашга алоҳида эътиборни қаратиш лозим.

Шу мақсадда кадрларни танлаш ва малакасини ошириш тизимини мунтазам такомиллаштириш, ишга қабул қилишда ва кейинчалик ходимларни лавозимларга тайинлашда малакавий талабларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, раҳбар лавозимларга заҳира шакллантириш бўйича ишни кучайтириш зарур. Жамиятда амал қилиб турган ўқув маркази доирасида персонал малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш, ўқув курслари  мазмунини вақтида актуализациялашни ва ўқитиш натижаларини сифат жиҳатидан баҳолашни таъминлаш лозим.

Шўъба хўжалик жамиятларида хизматларнинг янги турларини жорий этиш.

 

3.8.  Жамият экспертларини профессионал тайёрлаш  ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

 

– «Бухороэкспертиза» ШХЖ даги лабораторияни техник модернизациялаш;

– “Жиззахэкспертиза”ШХЖ, “Самарқандэкспертиза” ШХЖ ва “Қорақалпоқэкспертиза”ШХЖ да божхона расмийлаштируви бўйича брокерлик хизматларини жорий этиш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларни амалга ошириш учун қўшимча ишлаб чиқариш майдонлари зарур бўлиб, улар жамият ихтиёрида мавжуд, аммо белгиланган тартибда капитал таъмирлашни талаб этади.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг маъмурий биноси тўғрисида маълумот

“Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг маъмурий биноси Тошкент шаҳри Паркент кўчаси 51 уйда жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг 31.03.2004 даги №1834 рақамли давлат ордерига асосан мулкчилик ҳуқуқи билан давлат реестрида №9-46/15 сони билан қайд этилган. Бинонинг тўлиқ қиймати корхонанинг устав фондига киради.

Тошкент шаҳар Давархитқурилиш НЦСЛ назоратининг 17.11.2006 йилдаги тақдим этган бинонинг техник холатини текшириш ҳисоботига мувофиқ  қабул қилинган конструктив қарорлар бўйича бино 2.01.03-96 КМК “сейсмик ҳудудларда қурилиш” талабларига жавоб бермайди.

Ҳозирги вақтдабинонинг бир қисмидан фойдаланилмайди ва 1998 йилда 400 мм диаметрли сув қувурининг ёрилиши оқибатида бино асосидаги грунт сув остида қолганлиги сабабли асосий деворларда мавжуд бўлган деформациялар туфайли авария холатида. 2002 йилда бино конструкциясини  мустаҳкамлаш мақсадида бино ичида темир бетон колонна ва ригеллардан иборат бўлган қўшимча монолит темир бетон рама яратилди.

Бинонинг таъмирланиши керак бўлган қисми параметрлари: бинонинг баландлиги 13.65 м, узунлиги 33.37 м, эни 1537 м, ички баландлиги 2.48м, қурилиш майдони 523.91кв.м, умумий майдон 2095.6 кв.м..

2008-2009 йиллар давомида ёғингарчилик сувлари этажлараро тўсиқлардан сизиб оққанлиги сабабли бино томи капитал таъмирланди, асбестцемент шифер темир шиферга алмаштирилди. Шунингдек коридор ва зина йўлаклари таъмирланди, холл реконструкцияси амалга оширилди.

Ҳозирги кунда бинонинг ишлатилаётган майдонидан тўлиқ фойдаланилмоқда ва хизмаларни сифати ва опертив кўрсатишни сақлаган холда Жамият даромадини ошириш  имконини бермайди.

ЎзР Ҳукумати ва Президентининг республика экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги Қарорларини сўзсиз амалга ошириш мақсадида Жамиятнинг 2018 йилгатузилган Бизне-режасида ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига бинонинг авария қисмини капитал таъмирлаш кўзда тутилган.

Ҳозирги вақтда Жамият томонидан  тутиб турувчи конструкциялар ва деворларнининг, шунингдек пойдевор ва бино асосининг техник текширувини ўтказиш   масаласи ишлаб чиқилди ва Ташқи савдо вазирлиги билан келишилди, мазкур масала ижобий ҳал бўлгач, белгиланган тартибда бино қисмини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета хужжатлари тузилади.

 

Хулоса

Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирлар тегишли Дастурни ишлаб чиқиш ва бажариш орқали амалга оширилиб, унда Жамиятнинг таркибий қисмлари иштирок этади.

Стратегияни молиялаштириш манбаи бўлиб Жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобланади.

Мунтазам олиб блориладиган мониторинг мазкур стратегияни амалга оширишда муаммолар аниқланган холда, унга тегишли тузатишлар киритиш имконини беради

Жамиятнинг 2017-2020 йилларга асосий молиявий кўрсаткичларнинг тахминий прогнози тақдимот шаклида илова қилинади.