КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ
КОДЕКСИ

  1.           Мазкур корпоратив бошқарув кодекси (бундан буён –Кодекс) акциядор жамиятлар ихтиёрий равишда риоя қиладига тавсияларни ўз ичига олиб, бу билан улар бизнесни ҳалол ва окора олиб бориш тарафдори эканлигини намойи қиладилар.
  1.           Кодекс Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларига асосланган.
  2.           Мазкур Кодекс мақсадларида корпоратив бошқарув деганда акциядаролик жамиятининг (бундан буён -АЖ) ижрочи органи билан унинг кузатув кенгаши,акциядорлари, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, жумладан, кредиторлар ўртасидаги ўзқаро алоқалар тизими тушунилиб, унинг мақсади АЖ нинг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш, модернизациялаш, ишлаб чиқариш қувватларини қайта техник ва технологик жиҳозлаш, рақобатбардош махсулот ишлаб чиқарш ва унинг ташқи бозорга экспортини таъминлаш учун  кўрсатилган шахслар манфаатлари ўртасида мувозанатга эришиш.
  3.           Кодекс АЖ бошқарув органлари ишини самарали ташкил этиш учун муҳим йўналишлар бўйича тавсиялар тўпламидан иборат.
  1.           Кодекс тегишлича бошқарувнинг асосий тамойиллари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳисоботлилик, ошкорлимк, ишончлилик, юқори маънавий-аҳлоқийтамойиллар ва узоқ перспекитавада АЖ нинг барқарор ривожланишини таъминлашга бўлган оирентацияни ўз ичига олади.
  1.           Кодекс тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
  1.           АЖ лари ўзларининг тармоқ ихтисоси ва фаолият хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Кодекс тавсияларини жорий этиш бўйича ички корпоратив амалларни бажариши мумкин.
  1.           Кодекс тавсияларини бажариш ва уларга риоя қилиш мажбуриятини олиш тўғрисидаги хабарни чоп этиш  ОАВ ларида, жумладан АЖ нинг интернетдаги корпоратив веб-сайтида ва фонд биржасининг сайтида, шунингдек маълумотларни очиб  бериш учун қонунчиликда кўзда тутилган бошқа манбаларда амалга оширилади.
  1.           Кодекс тавсияларини тайёрлаш, жорий этиш ва жорий этиш мониторинги бўйича ҳаракатларнинг тавсия этиладиган кетма-кетлиги№1 Иловада келтирилган.
  1.           АЖ Кодекс тавсияларига риоя қилиш мажбуриятининг олинганлиги тўғрисидаги хабарни №2 иловага мувфиқ шаклда чоп этиш билан маълум қилади.
  1.           Кодекснинг айрим тавсияларига риоя қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда АЖ .                                         «comply or explain» (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган холда унинг сабабларини батафсил ёритади.
  1.           АЖ фаолияти ошкорлигини таъминлаш учун:

          Маълумотни конфиденциал маълумотлар, тижорат сири, шунингдек кациялар нарҳининг ўзгаришига таъсир эта оладиган маълумотлар тоифасига киритишнинг аниқ мезонлари белгиланади;

 инглиз, рус, ва акциядорлар ва бошқа манфаатдор томонлар, жумладан хорижий инвесторлар  учун қулай бўлган бошқа тилларга таржима қилиш билан, маълумотнинг АЖ сайтида ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа манбаларда очилиши мажбурий бўлган маълумотларнинг чоп этилиши таъминланади;

акциядорларнинг умумий мажлисида ижрочи органнинг мукофот ва компенсация миқдори маълум қилинади;

АЖ сайтида ижрочи орган ва унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, АЖ акциядорлик капиталининг тузилмаси (улуши  20%  ортиқ бўлган акциядорлар) тўғрисида маълумотлар чоп этилади;

Соф фойданинг таклиф этилаётган тақсимотини асослашни, дивиденд миқдори, уларнинг АЖда қабул қилинган дивидендлар сиёсатига мос келишини баҳолашни, шунингдек, зарурат туғилганда,   АЖ ривожлатиришга йўналтирилаётган соф фойда қисмининг хажмини  иқтисодий асослашни ва тушунтиришни чоп этади; акциядорларнинг талабларига кўра оқилона муддатларда, акциядорлар ва инвесторларга зарура бўлган,  АЖ тўғрисидаги бошқа маълумотларни (конфиденциал маълумотЮ тижорат сиридан ташқари) тақдим этади.

  1.           Ўз фаолиятининг ошкорлигини таъминлаш учун АЖ нинг кузатув кенгаши “Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлаб, у қуйидагилардан иборат:

          АЖнинг очиқ маълумотларини ошкор қилиш мақсадлари ва тамойиллари; сайтда  ошкор қилиниши  лозим бўлган маълумотлар рўйхати, уларни ошкор қилиш муддати ва тартиби, жумладан, ошкор қиладиган ахборот каналлари, ошкор қилиш шакллари; ижрочи органнинг АЖ тўғрисида очилиши керак бўлган маълумотни ошкор этиш бўйича мажбуриятлари; бошқарув органи аъзолари, мутассадди шахслар, АЖ ходимларининг акциядорлар ва инвесторлар, бошқа манфаатдор шахслар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан маълумот айирболаш тартиби;

          АЖ нинг ахборот сиёсатига риоя қилиш устидан назоратни таъминлаш чоралари.

  1.           Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низомга АЖ бошқарув, назорат органлари ва ходимлариниг риоя қилишлари шарт.
  1.            АЖ самарали ички назорат механизмларини жорий этиш мақсадида:

           Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабини акс эттиради;

           Кузатув кенгашига, акциядорлар умумий мажлиси қабул қилган ва қонунчиликда  белгиланган миқдор доирасида ҳомийлик ва беғараз ёрдам бериш (олиш) бўйича,  барча акциядорларни бу ҳақда хабардор қилш билан, қарорлар қабул қилиш ҳуқуқини беради;

           Акциядорларнинг умумий мажлиси қарори билан, мустақил профессионал маслаҳатчи-ташкилотларни жалб қилган холда,  бизнес-режалар ва лойихаларнинг АЖ мақсадларига мувофиқлигининг ҳар йиллик таҳлилини ўтказади;

           АЖ ички назорат тизимининг асосий мақади этиб барча акциядорлар, жумладан, миноритарлар, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни белгилайди;

           Акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан АЖ нинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни белгилаш, ижрочи орган томонидан аффилирланган шахслар билан битимлар ва йирик битимларнинг мустақил амалга оширилиши бўйича вазифаларнинг кўриб чиқилишини таъминлайди;

           АЖнинг ички аудит хизматига ички назорат қилиш, жумладан устав капиталининг 50% дан ортиғи АЖ га тегишли бўлган юридик шахслар билан амалга оширилган операциялар устидан назорат қилиш  ваколатини беради;

           АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг бошқарув органларида АЖ номидан вакилларининг овоз бериш тартибини белгилайди;

           АЖ акциядорларининг умумий мажлисида иштирок этган шахсга, шу шахснинг ҳисобидан ўзи тўлдирган бюллетень нусҳасини олиш имконини беради;

           АЖ  ижрочи органидан бажарилган ишлар ва АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг бизнес-режалари томонидан тасдиқланган, фаолиятида   эришилган кўрсаткичлар бўйича мунтазам ҳисобот бериб боришни талаб қилади;

           АЖ ички назорат органлари  (тафтиш комиссияси  ва ички аудит химати)нинг кузатув кенгаши, акциядорлар умумий мажлиси, миноритар акциядорлар қўмитаси (мавжуд бўлса) ва акциядорлар билан ўзаро алоқа қилиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

  1.            АЖ да ички назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш учун акциядорларнинг умумий мажлиси “Ички назорат тўғрисидаги Низом” ни тасдиқлаб, у қуйидагилардан иборат:

           АЖ ички назорат органи аъзолари таркиби ва малакасига бўлган талаблар;

           Ички назорат тизими тўғрисидаҳисобботни шакллантириш  таркиби ва регламенти;

           АЖ ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш учун профессионал мустақил маслаҳатчи-ташкилотларни жалб қилиш тартиби;

           Ички назорат органлари ишини мониторинг қилиш механизми, уларнинг аъзоларига тўланадиган компенсация ва мукофотни ҳисоблаш тартибининг таърифи.

    1.            «Ички назорат тўғрисидаги Низом»га АЖ ходимлари, унинг назорат ва бошқарув органлари аъзолари томонидан риоя қилиниши  мажбурийдир.
  1.            АЖ кузатув кенгаши тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ кузатув кенгаш таркибига камида битта (аммо унинг уставида кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15% кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади. 
    1.            АЖ  кузатув кенгашига қуйидаги шахслар аъзо бўлиши мумкин:

(I)  сўнгги 5 йил ичида АЖ, унинг шўъба ёки аффилирланган корхоналарида ишламаганлар;

(II) АЖ, унинг шўъба ёки аффилирланган корхоналарининг акциядорлари бўлмаганлар.

(III) АЖ, унинг шўба ёки аффилирланган корхоналари билан қонунчиликда белгиланган 5 та энг кам иш ҳақининг 5 минг баробаридан ортиқ  суммали тегишли шартномага эга бўлган йирик мижоз ёки етказиб берувчи билан алоқаси бўлмаганлар;

(IV) АЖ, унинг шўъба ёки аффилирланган корхоналарига хизмат кўрсатиш шартномаларига эга бўлмаганлар;

 (V) сўнгги 5 йил ичида АЖнинг, унинг шўъба ёки аффирланган корхоналариннг раҳбар ходими бўлиб ишлаётган ёки ишлаган шахслар оила аъзоси бўлмаганлар;

(VI) АЖ ни назорат қилувчи шахс бўлмаганлар (ёки АЖ ни жамоа бўлиб назорат қилаётган гуруҳ аъзоси бўлмаганлар) ;

(VII) АЖ билан фуқаровий ҳуқуқий шартномалар билан  боғлиқ бўлмаганлар ва АЖ  йирик акциядорининг ёки юқори турувчи тармоқ муассасасининг ишчиси бўлмаганлар.

         Акциядоралар манфаатлари ва қонуний ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш учун АЖ нинг бошқарув ва назорат органлари қуйидагиларни бажаради:

         АЖнинг сайтида  хатлар ёки электрон мурожаатлар, жумладан,  акциядорларнинг алоқа қилиш маълумотлари ва бакн реквизитларининг ўзгарганл иги тўғрисидаги маълумотни жўнатиш мумкин бўлган манзилни  кўрсатган холда,  Акциядорлар учун АЖ билан алоқани соддалаштиради;

         Акциядорларнинг умумий мажлисида иштирок эта олмайдиган акциядорлар учун (электрон рақамли имзо воситасида тасдиқлаш билан) электрон почта орқали овоз бериш, шунингдек ўз ваколатларини вакилга ўтказиш ёки умумий мажлисни видео-конференц-алоқа режимида ўтказиш йўли билан  имконият ва шароит яратади;

         АЖ нинг  дивиденд ҳисоблашнинг ошкора механизмини очиб берувчи, дивиденд сиёсати тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади;

         Акциядорларнинг умумий мажлиси тўғрисидаги Низомда акциядорларнинг умумий мажлисини ўтказгунга қадар кун тартиби тўғрисидаги зарур маълумотларнинг, жумладан, умумий мажлис кун тартиби бўйича кузатув кенгашининг позицияси тўғрисидаги маълумотнинг тақдим этилишини кўзда тутади;

         Ҳисоблаш комиссисясига ёки унинг функцияларини бажаришига амалий ёрдам кўрсатиш учун мутсақил экспертларни (инвестицион маслаҳатчи ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчиларини) жалб қила олади;

         Акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро алоқа учун масъул бўлган ходим ёки бўлимни белгилайди (тайинлайди);

         Уставда АЖ нинг 1% дан кам бўлмаган оддий акцияларига эга бўлган акциядорларга кузатув кенгаши йиғилишини чақиртириш ва кун тартиби, даромадни тақсимлаш, бошқарув ва назорат органларига аъзоликка номзодларни  акциядорларнинг умумий мажлиси ўтказилгунига қадар   алмаштириш имкони билан, улар бўйича ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини беради;

         АЖнинг алоҳида ички хужжатида акциядорлик битимларни тузишда  овоз беришда акциядорларга, жумладан, миноритарларга, уларнинг умумий позицияларини шакллантириш учун имконият кўзда тутилади;

         Миноритар акциядорлар кўмитасининг харажатлари АЖ нинг маблағлари ҳисобидан қопланади (миноритар акциядорлар қўмитаси тузилганда);

         Уставда монитар акциядор  хужжатларни асоссиз талаб қилиш ва конфиденциал маълумотни, тижорат сирини ишлатиш йўли билан, АЖ бошқарув органлари фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги кўзда тутилади;

         Уставда, қўшимча акциялар чиқарилган холда, акциядорларга акцияларни уларнинг устав капиталидаги улушига пропорционал равишда афзалли  хард қилиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилади;

         Барча акциядорларга, уларга тегишли улушларидан, даромад даражаси, жинси, дини, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, шахсий ва жамиятдаги холатидан  қатъий назар, бир хил муносабатни таъминлайди;

         Уставда акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси кун тартибига таклифлар киритишнинг кечиктирилган муддати кўзда тутилади;

         Ижрочи орган, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек аудит ташкилоти аъзоларининг акциядорларнинг йиллик умумий мажлисида иштирок этишини таъминлайди;

         Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомда, кузатув кенгашининг аъзоси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этилиши мумкин бўлганшартлар, АЖ кузатув кенгаши раисининг мажлисни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган фаолиятининг тартиби ва вазифалари кўзда тутилади;

         АЖ акциядорларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган бошқа зарурий чора-тадбирларни амлга оширади.

  1.          АЖ акциядорларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг амалга оширилишини таъминлаш учун зарурий ички хужжатларни қабул қилиб, унда юқорида кўрсатилган тавсияларни акс эттиради.
  1.           Ривожланиш стратегияси ва узоқ истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш учун АЖ нинг бошқарув органлари қуйидагиларни амалга оширади:

          АЖ нинг стратегик мақсадлари сифатида акциялар қийматининг ортишига олиб келувчи, молиявий барқарорликни сақлаб туриш, меҳнат унумдорлиги, махсулот рақобатбардошлиги, ишлаб чиқариш, экспорт ва нерегосамарадорлиги кўрсаткичлари ўсишини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация, техник ва технологик янгилашни амалга оширишни белгилайди;

          Тармоқ спецификаси, рақобат мухитининг таҳлили, экспортга йўналтирилганлик ва тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича тасдиқланган давлат дастурларининг амалга оширилишидан келиб чиқиб,  АЖнинг 5 йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқади ва акциядорларнинг умумий мажлисида тасдиқлайди;

          Хорижий амалиётда муваффақиятли  синовдан ўтган бошқарув усулларини, жумладан   SWOT, GAP, таҳлиллар ва бошқа ёндашувларни, махсус дастур махсулотлари ва ҳ.к.ларни  кенг қўллайди;
акциядорларнинг умумий мажлиси тасдиқлаган узоқ қмуддатли стратегияга  асосланган қисқа муддатли (йиллик) ва ўрта муддатли (5 йилгача муддатга) бизнес-режаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш (маъқуллаш) учун акциядорларнинг умумий мажлисига ёки кузатув кенгаши йиғилишига киритади;

          АЖ да қабул қилнган ҳар бир ривожланиш режасида белгиланган мақсдаларга эришилганлик мониторингини амалга ошириш имконини  берувчи зарурий миқдорий ва сифат меъзонларини жорий этади.

  1.           АЖ нинг Кузатув кенгаши ижрочи орган, ички назорат органлари, АЖда тузилган коллегиал органлар фаолиятини мувофиқлаштиради, зарурат туғилганда, АЖ ни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва унда белгиланган мақсадларга эришилганликнинг мониторингини амалга ошириш учун экспертларни жалб қилади.
  2.           АЖ акциядорлар таркибига мажбурий тартибда стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиб (қонунда белгиланган холлардан ташқари), улар АЖни бошқариш, рақобатбардош махсулот иишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга экспорт қилишни таъминлашда иштирок этади .
  1.           Ижрочи органнинг акциядорлар ва инвесторлар билан самарали ўзаро алоқа қилиш механизмини жорий этиш учун АЖ бошқарув органлари қуйидагиларни амалга оширади:

          Ўзаро ишонч, ҳурмат, ҳисобот бериш ва назорат қилиш тамойиллари асосида акциядорлар, бошқарув ва назорат органларининг аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқасини  таъминлайди;

          АЖ мутассади шахсларининг ўз мажбуриятларини профессионал тарзда ижро этиш, қонунчилик, АЖ нинг устави ва бошқарув органлари қарорларидан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни оқилона бажаришлари  талабини таъминлайди;

          Кузатув кенгашига аъзо номзодларга малакавий талабларни, жумладан корпоратив бошқарувнинг илмий-маърифий маркази томонидан берилган, устав капиталида давлат улуши  бўлган АЖ да корпоратив бошқаришнинг малакавий аттестатининг мавжуд бўлиш талабини белгилайди (қонунчиликда белгиланган холлардан ташқари).

          АЖ кузатув кенгашии, жрочи орган аъзолари, АЖ ходимлари орасидан ва жалб этилган экспертлардан (тегишли соҳас мутахассислари, соҳа олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва ҳ.к.лардан), кузатув кенгаши  қошида тегишли масалалар жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал қилиш учун бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлар) тузади ;

          Сўров ўтказиш йўли билан ва видео-конференц-алоқа режимида, кузатув кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳолатлари ва тартибини регламентлайди;

Акциядорлар умумий мажлиси раиси ваколатига акциядорлар умумий мажлисини аудио- ва видео ёзув қилиш  ва унинг  интернетда трансляциясига рухсат бериш масалаларини киритади;

Кузатув кенгаши, акциядорларнинг умумий мажлиси, АЖ устави ва ривожлантириш ирежаси томонидан белгиланган вазифаларнингсўзсиз бажарилиши учун Ижрочи органлар томонидан ўз ваколатларига кирадиган масалаларни  мустақил ҳал қилишлари тўғрисидаги талабни жорий қилади;

ўқув курслари, меинра ва бошқа тадбирларда иштирок этиш йшли билан АЖ нинг мутасадди ходимлари малакасини оширади;

          АЖ да корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиб, у кузатув кенгашига ҳисобот беради ва АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилади;

          АЖ бизнес-хатарлари ва ижрочи орган жавобгарлигини суғурта қилади;

Кузатув кенгаши аъзоларигамукофот миқдорини АЖ фаолятини корпоратив бошқариш  тизими ва   молиявий натижаларини мустақил баҳолаш натижаларига боғлайди;

Акциядорларнинг умумий мажлисида ҳисобот берувчи АЖ нинг бошқарув ва назорат органлари докладларининг  (ҳисоботининг) мазмуни ва шаклига талабларни, умумий мажлис давомийлигини  белгилайди ;

Акциядорларнинг вакили сифатида иштирок этаётган ижрочи орган аъзоларининг ижрочи орган аъзоларини сайлаш бўйича овоз бериш ҳуқуқини чеклаши мумкин;

Уставда одатда АЖ акциядорларнинг навбатдаги мажлисини ўтказадиган  сана кўзда тутилади.

  1.           Ижрочи органнинг акциядорлар ва инвесторлар билан самарали ўзаро алоқа қилиш механизмларини  жорий этиш учун АЖ зарурий ички хужжатларни қабул қилиб, уларда юқорида кўрсатилган тавсияларни акс эттиради.
  1.            Манфаатлар ўртасидаги зиддият билан боғлиқ бўлган низоли вазиятларнинг олдини олиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида АЖ манфаатлар ўртасидаги зиддиятлар юзага келагн  холатда,  амалга ошириладиган ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади, унга қуйидагилар киради:

АЖ мутасадди ходимларининг АЖ манфаатлари учун ҳаракат қилиш мажбурияти;

           АЖ мутасадди шахслари томонидан ҳаракатлар бажарилиши ва битимлар тузилишида, шунигдек улар томонидан маълумотларнинг очилишида манфаатлар ўртасида зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

           АЖ кузатув кенгашининг рухсатисиз АЖ мутасадди шахсларининг бошқа юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органларида иштирок этишини тақиқлаш;

           АЖ мутасадди шахслари томонидан ҳаракатлар бажарилиши ва битимлар тузилишида, шунигдек улар томонидан маълумотларнинг очилишида манфаатлар ўртасида  келиб чиқиши мумкин бўлган зиддиятларнинг олдини олиш;

           Манфаатлар ўртасидаги зиддият билан боғлиқ бўлган низоли вазиятларни тартибга солиш, жумладан, уларни ҳал қилиш учун манфаатдор бўлмаган учинчи шахсни тайинлаш, ёки манфаатлар ўртасидаги зиддиятни ҳал қилиш  вазифасини  кузатув кенгашининг мустақил аъзоси зиммасига юклаш йўли билан ҳал этишнинг батафсил регламенти;

  1.            Манфаатлар ўртасидаги зиддиятлар юзага келгандаги ҳаракатланиш тартиби тўғрисидаги Низом акциядорларнинг умумий мажлиси томонидан тасдиқланади.
  1.           Жамиятнинг типик ташкилий тузилмани жорий этиш учун АЖ қуйидагиларни амалга оширади:


          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йил “ПФ-4720  сонли “Акциядорлик жамиятларида бошқарувнинг корпоратив усулларини тадбиқ этиш тўғрисида”ги  Фармони билан тасдиқланган типик тузилмага мувофиқлик таъминланади;

          Ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш ва жорий этишда АЖ фаолиятининг кўламлари, тармоқ спецификаси ва йўналишлари инобатга олинади

          АЖ нинг амалдаги ташкилий тузилмасининг қонунчилик томонидан тасдиқланган типик тузилмага мослигини мунтазам баҳолаб туриш ташкил этилади;

АЖ раҳбар лавозимларига, хорийи менеджерлар орасидан номзодларнинг иштирок этиш имконияти билан,  ҳар йиллик танловлар ўтказилади;

          Таловни эълон қилиш, танловнинг объектив мезонлари, танлов натижаси бўйича янги, замонавий фикрловчи, юқори малакали , тегишли замонавий талабларга жавоб берувчи раҳбарларни ва хорижий менеджерларни ёллаш  процедураларини таърифлаш билан, раҳбар лавозимларга танловлар регламенти тасдиқланади;

  1.           Кузатув кенгаши АЖ ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қонунчилик талабларига мослигини мунтазам баҳолаб бориш бўйича ишларни мувофиқлаштиришни таъминлайди
  1.            Халқаро аудит ва молиявий ҳисобот асосида маълумотларни чоп этиш учун АЖ қуйидагиларни амалга оширади:


кузатув кенгаши томонидан АЖнинг ҳар йиллик молиявий ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг Халқаро стандартлари (бундан буён – МҲХС) га мувофиқ чоп этишга ўтиш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради;

           АЖ нинг МҲХС га мувофиқ молиявий ҳисоботни чоп этишга ўтиши масаласи бўйича тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши, АЖ нинг мутасадди шахслари орасидан ва (зарурат туғилганда) жалб этилган экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳни тузади;

           АЖ нинг МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари асосида маълумотларни  чоп этишга ўтиши бўйича профессионал ёрдам кўрсатиш учун аудиторлик ёки консалтинг ташкилотларни жалб этади;

           Аудиторлик ташкилоти билан АЖ нинг МҲХС ва  халқаро аудит стандартлари асосида маълумотларни чоп этишга қадамба-қадам ўтишиниг алгоритми ишлаб чиқади ва кузатув кенгашида тасдиқланади;

           АЖ нинг аудит ва молиявий ҳисоботни тузишда иштирок этувчи ходимлари МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари ўқув курсларида ўқитилишини ташкил қилади;

           АЖ нинг МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ маълумотларни чоп этишга ўтиши бўйича тегишли тадбирлар режасида кўзда тутилган чораларни амалга оширади;

           Ҳар йиллик молиявий ҳисоботни МҲХС ва аудитнинг халқаро стандартлари асосида қонунчиликда белгиланган муддатларда чоп этади.


  1.            Кодекс тавсияларини жорий этиш мониторингини амалга ошириш мақсадида АЖ лари АЖ да корпоратив бошқарув тизимини баҳолайдилар, бунинг учун мустақил ташкилотни жалб этиш керак.
  1.            АЖ да корпоратив бошқарувни мустақил баҳолаш йилига камида бир марта ўтказилади.
  1.            АЖ да корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш АЖ билан мулкий муносабатлари  бўлмаган ташқилот билан тегишли шартнома асосида амалга оширилади.
  1.            АЖ да корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун   мустақил ташкилот сифатида қуйидагилар иштирок этиши мумкин: фонд биржаси; қимматли бозорнинг профессионал иштирокчилари; штатида корпоратив бошқарувнинг тегишли аттестатига эга бўлган ёки қимматли қоғозлар бозори мутахассиси бўлган аудиторлик ташкилоти  аккредитацияланган  рейтингли  агентликлар; корпоратив бошқарувнинг Илмий-маърифий маркази; приватизация, рақобатни ривожлантириш ва корпоратив бошқарув муаммоларини тадқиқ қилиш маркази.
  1.            Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш учун мустақил ташкилотни танлаш АЖ кузатув кенгашининг қарори бўйича танлов асосида амалга оширилади .
  1.            АЖда корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ва корпоратив бошқарув Илмий-маърифий марказ томонидан тасдиқланган саволнома асосида амалга оширилади.
  1.            Коропоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари , баҳолашни ўтказган ташкилотнинг хулосаси билан бирга АЖ нинг сайтида чоп этилади.
  1.            Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат номидан акциядор бўлган ташкилотлар: Ўз ҳисобидан АЖда корпоратив бошқарув ьтизимини мустақил баҳолаш учун мустақил ташкилотни жалб этиш ҳуқуқига эга; Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларидан,   улар номидан АЖ нинг бошқарув органларида иштирок этаётган шахсларга мукофот миқдорини белгилашда фойдаланадилар.
  1.            Кодекс тавсияларига риоя қилмаслик давлат ҳокимияти томонидан жавобгарлик чораларининг кўрилишини келтириб чиқармайди.
  1.            Акциядорларнинг умумий мажлиси АЖ нинг мутасадди шахсларига нисбатан Кодекс тавсияларига риоя қилмаганлиги, ёки Кодексда кўзда тутилган маълумотларни очиб бермаганлиги  учун жавобгарлик чораларини белгилаш ҳуқуқига эга.
  1.            АЖда Кодекс тавсияларининг жорий этилиши устидан назоратни кузатув кенгаши амалга оширади.

  1. Акциядорлик жамиятларига корпоратив бошқарув Кодексини тайёрлаш ва жорий этиш бўйича тавсия этилаётган тадбирлар

  

босқичлар

     

Субъектлар

тадбирлар

Ижро муддатлари

1-чи босқич

тайёрлаш

АЖнинг  ижрочи органи

1. корпоратив бошқарув Кодексини жорий жтишга тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳини тузиш.

Корпоратив бошқарув Кодекси тасдиқланган санадан сўнг бир ой ичида

АЖнинг  ижрочи органи

2. ички хужжатларни қабул қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун кузатув кенгашига тақдим этиш.

Ишчи гуруҳ тузилгандан сўнг икки ой ичида

АЖнинг кузатув кенгаши

3. ишлаб чиқилган ички хужжатларнинг кузатув кенгаши томонидан маъқулланиши.

Материаллар кузатув кенгашига тақдим этилган санадан сўнг бир ой ичида

2-чи босқич

Жорий этиш

АЖнинг кузатув кенгаши

1. акциядорлар умумий мажлисига корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя қилиш тўғрисидаги масалани киритиш ва хабарлаш шаклини тасдиқлаш.

Кузатув кенгаши маъқуллагандан сўнг бир ой ичида

АЖнинг кузатув кенгаши

2. акциядорлар умумий мажлиси томонидан корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя қилиш тўғрисидаги масалани киритиш тўғрисидаги қарорни ва хабарлаш шаклини тасдиқлаш.

Кузатув кенгаши чақирган навбатдаги акциядорларнинг умумий мажлисида

АЖнинг кузатув кенгаши

3. акциядорларнинг умумий мажлисида тасдиқланган, АЖ фаолиятида корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя қилиш тўғрисидаги хабарни чоп этиш

Умумий мажлис томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида

3-чи босқич

Мониторинг

АЖнинг кузатув кенгаши

1. АЖда корпоратив бошқарув тизимини  баҳолаш учун мустақил ташкилот танловини ўтказиш

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашдан бир ой олдин

АЖнинг кузатув кенгаши

2. АЖда корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш ва натижаларини кузатув кенгашига тақдим этиш

 йилига камида бир марта

АЖнинг кузатув кенгаши

3. АЖда корпоратив бошқарув тизимини  баҳолаш натижаларини АЖ кузатув кенгаши йиғилишида кўриб чиқиш

Йил якуни бўйича ўтказиладиган кузатув кенгаши йиғилишида

АЖнинг  ижрочи органи

4. АЖда корпоратив бошқарув тизимини ўтказилагн баҳолаш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича  чоралар кўриш

Кузатув кенгаши қарори билан белгилаган муддатларда

АЖнинг  ижрочи органи

5. АЖда корпоратив бошқарув тизимини ўтказилагн баҳолаш натижаларини АЖ акцимядорларининг йиллик умумий мажлисида кўриб чиқиш

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

акциядорлик жамиятининг ўз фаолиятида корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиштўғрисидаги

ХАБАРЛАШ ШАКЛИ

 

 

 

 

(акциядорлик жамиятининг номи)

 

 «________________________» АЖ  20_____йил “___________” даги №_____ сонли акциядорларнинг умумий мажлиси қарори билан  20_____йил “___________”дан бошлаб жамият томонидан, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси мажлисининг  20_____йил “___________”даги №_____    сонли баёни билан тасдиқланган,  корпоратив бошқарув Кодексига риоя қилиш мажбурияти олинганлигини маълум қилади

 (қўшимча маълумот акциядорлар умумий мажлиси қарорига мувофиқ)

 

 

 

МАЪЛУМОТ

 

Барча акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув Кодекси тамойиллари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги №ПҚ-2327 сонли  қарори билан ташкил этилган  акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш қомиссияси томонидан йил давомида амалга оширилади ва ҳар бир молия йили якуни бўйича акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича комплекс таҳлил ва аниқ таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида муҳокама қилиниши учун киритилади

 

«Халқ сўзи», 11 март  2016 й.