“Ўзбекэкспертиза” АЖ акционерларининг навбатдан ташқари умумий
мажлисининг № 2 баённомасидан кўчирма

Тошкент ш.                                                                                20 июль 2019 й.

 

Йиғилишда қатнашганлар:

 

“Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг ижрочи органи  — Бош директор в.в.б. – Зокиржонов Анвар Аскарбаевич;

Корпоратив муносабатлар, стратегик прогнозлаш ва молия бошқармасининг бошлиғи  – Усмонова Шахноз Алишеровна;

“Ўзбекэкспертиза” АЖ“Ўзбекэкспертиза” АЖ бош бухгалтери – Турсунов Шухрат Шукуралиевич.

Президиум аъзолари:

  1. Ўзбекистон Республикаси дпавлат активларини бошқариш Агентлигининг ваколатли вакили; «Узинтеримпекс» ТСК АЖ нинг раиси — Курбанов Аброр Эшниязович;
  2. «Узпроммашимпэкс» АЖ нинг вакили — Халиков Бахтиёр Оллокулович;

Мажлис котиби:

Корпоратив муносабатлар, стратегик прогнозлаш ва молия бошқармасининг бошлиғи  – Усмонова Шахноз Алишеровна.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ  уставининг янги таҳририни тасдиқлаш ва акционерларнинг умумий мажлиси ваколатига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқиш мақсадида, Жамият кузатув кенгаши ташаббусчиси бўлган  мазкур  акционерларнинг навбатдан ташқари умумий  мажлиси 2019 йил 20 июлда Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани Паркент кўчаси 51 уй манзилда жойлашган маъмурий бинода соат 10-00 да ўтказилмоқда.

Кириш сўзи Бош директор в.в.б. А.А.Зокиржоновга берилди:

 Ҳурматли акциядорлар ва мажлис иштирокчилари!

Иштирокчилар таркибининг қонуний ҳуқуқлигини тасдиқлаш ва макжлисни олиб бориш масалаларининг барча процедураларини бажариш учун 3 кишидан иборат саноқ комиссиясини сайлаш керак.

Саноқ комиссиясини қуйидаги таркибда сайлаш таклиф этилади:

Алиева Гулчеҳра Рустамовна – “Ўзбекэкспертиза” АЖ кадрлар бўлимининг бошлиғи;

Эргашев Саидғаффор Сайдолимович – “Ўзбекэкспертиза” АЖ Корпоратив муносабатлар, стратегик прогнозлаш ва молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

Саноқ комиссияси аъзоси Эргашев Саидғаффор Сайидолимович Жамият Ўзбекистон Республикаси Марказий депозитарийси томонидан шакллантирилган акциядорлар реестрига мувофиқ 2019 йил 16 июлда ўтказилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида Жамиятнинг 299 та акциядорларига тегишли бўлган 1 596 540 та овоз берувчи акциялар иштирок этиши мумкинлигини эълон қилди.

Акциядорларни рўйхатга олишни тугатиш вақтида ҳаммаси бўлиб 1 097 100 та овоз берувчи акцияга эга бўлган 12 акциядорлар, шу жумладан уларнинг вакиллари рўйхатга олинган бўлиб, бу Жамиятнинг жойлаштирилган овозбкерувчи акцияларининг 68.72% ни ташкил этади. Саноқ комиссияси қарор қилди: кворум йиғилиши муносабати билан  мажлис очилиши мумкин.

Юқорида айтилганларга асосланиб, Бош директор в.в.б. А.А.Зокиржонов ушбу масалани овозга қўйди.

 

Қарор қабул қилиниди:

  • Кворум йиғилиши муносабати билан, “Ўзбекэкспертиза” АЖ уставининг янги таҳририни тасдиқлаш ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун, “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий мажлиси очиқ деб эълон қилинсин.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Бош директори в.в.б. А.А.Зокиржонов: Мажлисни олиб бориш учун

 “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг раисини сайлаш керак.  “Акциядорлик жамитялари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 58 моддасига мувофиқ мажлисни Жамият Кузатув кенгашининг раиси олиб бориши керак. Бироқ, объектив сабаларга кўра акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмагани сабали, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши раиси этиб энг йи рик акциядор сифатида (51%) давлат активларини бошқариш Агентлигининг вакили  Ш.Ш.Юнусовни сайлашни таклиф этаман. Ушбу таклиф бўйича қўлни кўтариб овоз беришингини сўрайман.  (Овоз бериш) Қабул қилинди.

 

 

 

Қарор қабул қилинди:

  • “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари мажлиси раиси этиб энг йирик акциядор сифатида (51%) давлат активларини бошқариш Агентлигининг вакили Ш.Ш.Юнусов тасдиқлансин. Мажлис раиси Ш.Ш.Юнусов акциядорларнинг навбатдан ташқари мажлиси котибини сайлашни таклиф этиб, унга Корпоратив муносабатлар, стратегик прогнозлаш ва молия бошқармасининг бошлиғи  – Усмонова Шахноз Алишеровнанинг номзодини кўрсатди. Бошқа таклифлар борми? Йўқ.

Ушбу таклиф бўйича қўлни кўтариб овоз беришингини сўрайман.  (Овоз бериш) Қабул қилинди

Қарор қабул қилинди:

  • акциядорларининг навбатдан ташқари мажлиси котиби этиб Жамиятнинг корпоратив муносабатлар, стратегик прогнозлаш ва молия бошқармасининг бошлиғи Ш.А.Усманова сайлансин. Барча зарурий ишчи органлар сайланди ва барча ўз жойини эгаллаш таклиф этилди.  

Мажлис раиси Ш.Ш.Юнусов акциядорларининг навбатдан ташқари мажлиси кун тартибини эълон қилди.

 

КУН ТАРТИБИ:

  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари мажлиси регламентини тасдиқлаш.
  2. “Ўзбекэкспертиза” АЖ уставини янги таҳрирда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  3. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатев кенгаши аъзоларига мукофот тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  4. “Ўзбекэкспертиза” АЖ кузатев кенгаши таркибига ва тафтишчи номзодларини кўриб чиқиш.
  5. “Ўзбекэкспертиза” АЖ ижрочи орган раҳбарини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
  6. “Ўзбекэкспертиза” АЖ ташкилий тузилмасини янги таҳрирда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Мажлис раиси Ш.Ш.Юнусов акциядорларни Ўзбекистон Республикаис амалдаги қонунчилигига мувофиқ бюллетенларда овоз бериш тартиби билан таништириб чиқди, шундан сўнг кун  тартибидаги масалаларга ўтишни таклиф қилди.

 

Кун тартибидаги  тўртинчи масала бўйича  —  “Ўзбекэкспертиза” АЖ  кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар ва тафтишчини кўриб чиқиш» бўйича акциядорларининг навбатдан ташқари мажлиси  раиси Ш.Ш.Юнусов сўзга чиқиб, қуйидагиларни айтди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2019 йил №356 “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2 бандига мувофиқ Устав капиталида улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши аъзолигига  номзодларни кўрсатиш ЎзР бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилган холда амалга оширилади

Кузатув кенгаши аъзоларини сайланаётган  қуйидаги номзодлар кўриб чиқиш учун киритилди:

 

  1. Холиков Бахтиёр Оллокулович –“Узпроммашимпекс” АЖ молия-иқтисод бўлими бошлиғи, Жамият акцияларига эга эмас.
  2. Махаматханифова Муаттар Алимовна – “Узинтеримпекс” Аж ТСК молия-иқтисод бўлимининг бош мутахассиси», Жамият акцияларига эга эмас.
  3. Срапионов Карен Владимирович – «Prime Real Estate», МЧЖ директори Жамиятнинг 1000 дона акциясига эга.

 

Шунингдек, келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига давлат активларини бошқариш Агентлиги томонидан қуйидаги номзодлар киритилди (24.06.2019 й  № 2471/03-18   хат).

Кузатув кенгаши таркибига:

  1. Юлдашев Бобур Бахтиёрович – давлат активларини бошқариш Агентлигининг бош мутахассиси. Жамият акцияларига эга эмас;
  2. Астанов Зафар Муродиллаевич – ЎзР Молия вазирлиги бўлим бошлиғи. Жамият акцияларига эга эмас;
  3. Зуфарова Наргиза Алимджановна –ЎзР ташқи савдо, инвестициялар Вазирлиги бошқармасининг бошлиғи. Жамият акцияларига эга эмас;
  4. Кучкаров Дилмурод Алижон ўғли –Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг мутахассиси. Жамият акцияларига эга эмас;
  5. Самиев Хуршид Жамшидович – ЎзР ВМ нинг бош мутахассиси. Жамият акцияларига эга эмас. .

Тафтиш комиссияси таркибига

  1. Абдуазимов Шохаббос Мухаммадталиб ўғли – давлат активларини бошқариш Агентлигининг бош мутахассиси. Жамият акцияларига эга эмас .
  2. Астанакулов Музаффар Мухсин ўғли – давлат активларини бошқариш Агентлигининг мутахассиси. Жамият акцияларига эга эмас.
  3. Миразизов Сарвар Акмал ўғли — Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг мутахассиси. Жамият акцияларига эга эмас.

Мажлис раиси Юнусов Ш.Ш.: Тўртинчи масала бўйича овоз бериш кумулятив йўл билан амалга оширилади. Овоз бериш бўйича тушунтиришлар бюллетеннинг орқа тарафида. 2019 йилга кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича овоз беришингизни сўрайман.

Овоз бериш:

Кузатув кенгаши таркибига:

  1. Юлдашев Бобур Бахтиёрович – 1 018 500
  2. Зуфарова Наргиза Алимджановна – 1 033 500
  3. Астанов Зафар Муродиллаевич – 1 018 500
  4. Холиков Бахтиёр Оллокулович – 1 390 000
  5. Махаматханифова Муаттар Алимовна – 700
  6. Срапионов Карен Владимирович – 0
  7. Кучкаров Дилмурод Алижон угли – 0
  8. Самиев Хуршид Жамшидович – 1 024 300

Тафтиш комиссияси таркибига:

  1. Абдуазимов Шохаббос Мухаммадталиб ўғли – 3 500
  2. Астанакулов Музаффар Мухсин угли – 1 092 300
  3. Миразизов Сарвар Акмал угли – 1 300.

Қарор қабул қилинди:

  • 1 йил муддатга қуйидагилар Жамият Кузатув кенгаши аъзолари этиб сайлансин:
  1. Юлдашев Бобур Бахтиёрович;
  2. Зуфарова Наргиза Алимджановна;
  3. Холиков Бахтиёр Оллокулович;
  4. Астанов Зафар Муродиллаевич;
  5. Самиев Хуршид Жамшидович.
  • Астанакулов Музаффар Мухсин ўғли – 1 йил муддатга “Ўзбекэкспертиза”АЖ тафтишчиси этиб сайлансин.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши аъзолари ва тафтишчиси мазкур баённома имзолангандан сўнг ўз мажбуриятларини бажаришга киришсин.