“Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг Жамият Шартномасига мувофиқ Ишлаб чиқариш дастурининг ижроси, молиявий холат ва жамият даромадларидан фойдаланиш тўғрисидаги МАЪЛУМОТ

Ўтган давр ичида “Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг фаолияти Жамият Бизнес-режасида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга оширишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив хужжатлари талабларининг бажарилишига қаратилди.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг  2018 йилга мўлжалланган Бизнес-режасида 2018 йилда хизматларни сотиш хажми 3 533 066 сўм этиб белгиланган.

2018 йилда Жамият томонидан кўрсатилган хизматлар хажми 8 0 44 129 сўмни ташкил этиб, бу 2017 йилга нисбатан 141.7% ва Бизнес-режанинг худди шундай кўрсаткичига нисбатан 227.7% ташкил этди.

      Жамият Бизнес-режасида 2018 йилда 720 745 минг сўм соф фойда олиш кўзда тутилган. 2018 йила Жамиятнинг соф фойдаси 1 293 990.4 минг сўмни ташкил этиб, бу 2017 йилга нисбатан 130% ни ва Бизнес-режанинг худдий шундай кўрсаткичига нисбатан 176% ни ташкил этди. Жамиятнинг 2018 йилдаги рентабеллиги тахминан 18% ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида Жамият томонидан қиймати 3 940 468 минг сўм бўлган 38 923 та товраларнинг келиб чиқиши сертификати берилган, 186 321 минг сўм бўлган 1260 дона хорижий инвестицияли корхоналар томонидан ўзи ишлаб чиқариш  эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган мулк сертификати расмийлаштирилган, умумий қиймати 1 351 475 минг сўм бўлган товарларни ТТИФ ТН коди бўйича таснифлаш бўйича хулосалар берилган, қиймати 114 203 сўм бўлган 915 та  олиб кирилаётган технологик ускуна ва эҳтиёт қисмларнинг, шунингдек компоненталар, хос ашё ва материалларнинг маҳаллийлаштирилган махсулот ишлаб чиқаришжда ишлатиладиган тоифага киритиш тўғрисидаги хулоса берилган. Умумий қиймати 37 864 сўм бўлган 910 та мувофиқлик сертификати берилган.

Синов комплекси томонидан аккредитация соҳаси миқёсида товар (озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари, халқ истеъмол товралари)  намуналарининг қиймати 202 719 сўм бўлган лаборатория синовлари ўтказилган.

Жамият олдига 2018 йилга қўйилган вазифалар бажарилишига  қуйидаги тадбирлар орқали эришилди:

  • “Ўзбекэкспертиза” АЖ бўлимлари томонидан кўрсатилаётган номонопол хизматлар хажмини жалб этиш ҳисобига иш хажмини ошириш;
  • Хизмат кўрсатиш шаклларини такомиллаштириш, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш ҳисобига уларнинг таннарҳи ва ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш;
  • Жамият фаолиятини тубдан автоматлаштириш ва ахборотлаштириш, Жамият сайтида кўрсатилгаётган барча хизматларга онлайн буюртма қабул қилиш бўйича интернет порталининг ишлаши ҳисобига буюртмачилар учун максимал қулай шароит яратиш;

  • Ахборот-коммуникация соҳасидаги ютуқларни жорий этиш. Молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятини юритишда, бўлимларда меҳнат ва ижрочилик интизомини амалга оширишда, шунингдек, хизмат кўрсатишда шаффофлик ва очи қликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий хужжатларига риоя қилиниши бўйича зарурий тадбирлар амалга оширилмоқда. Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида шунингдек қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
  • Ахборот-коммуникация соҳасидаги ютуқларни жорий этиш.
  • Жамиятнинг ишлаб чиқариш хизматлари ва молиявий хужжат айланмасини автоматлаштириш жараёни бошланди.
  • Жамиятнинг ишлаб чиқаришини диверсификациялаш мақсадида божхона юкларини декларациялаш ва ТИФ ТН кодиларини аниқлаш бўйича ўқитиш, экспортерлар учун ТИА ва Бизнес-режалар ишлаб чиқиш каби хизматларнинг янги турлари жорий этилди.

 

Соф фойдадан фойдаланиш масаласи

 

 

2017 йил якунлари бўйича соф фойданинг бир қисми, кейинчалик устав фондига капитализация қилиш билан Жамиятни ривожлантиришга йўналтирилди (смета илова қилинади). Хусусан, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 184638.5 минг сўмга компьютерлар ва оргтехника, 32021.4 минг сўмга мебель (офис креслолари) сотиб олинди.

Шу билан бирга маълумотларга ишлов бериш тезлигини, бизнес шаффофлигини  ошириш, технологикликни ошириш мақсадида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бошланди, белгиланган тартибда 50 млн сўмга шартнома тузилди.

Лабораториянинг узлуксиз ишлашини, халқаро талаблар бўйича синовларни ўтказишни таъминлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ускуналарни харид қилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда: — ИК Фурье спектрометр Spectrum Two, мато ва тўқилмаган мато юзасининг зичлигини аниқлаш ускунаси, МТ156 чизиқли зичликни аниқлаш мотовила ускуна/асбоби, матолар учун узувчи машина, ип/ тўқима ипнинг эшилишини аниқловчи круткомер, электрон тарози, XSE аналитик тарози, Optika Microscopes нинг  B-500 ASB микроскопи, АК-1, АК-2 кислоталар учун Ариометр, қуритувчи шкаф.



“Ўзбекэкспертиза” нинг 2017 йил якунлари бўйича соф фойдасининг

СМЕТАСИ

“Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг 2017 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятининг якунлари бўйича 986 547 887 (тўққиз юз саксон олти миллион  беш юз қириқ етти минг саккиз юз саксон етти)  сўм миқдорда соф даромад олииб, у қуйидагича тақсимланди:

  1. Дивиденд тўлашга – 494 927 400 сўм (тўрт юз тўқсон тўрт миллион тўққиз юз йигирма етти минг тўрт юз), ёки соф фойданинг 50.17%;
  2. Резерв фондни тўлдиришга – 48 480 997 (қириқ саккиз миллион тўрт юз саксон минг тўққиз юз тўқсон етти) сўм ёки соф фойданинг5%;
  3. “Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг ишончли шахсига мукофот тўловига – 8 000 000 (саккиз миллион) сўм ва Кузатув кенгаши аъзоларига – 19 000 000 (ўн тўққиз миллион) сўм; тафтишчига – 3 000 000 (уч миллион) сўм ажратилди.
  4. Устав фондига капитализацияга – 413 139 489.91 (тўрт юз ўн уч миллион бир юз ўттиз тўққиз минг тўрт юз саксон тўққиз сўм тўқсон бир тийин) сўм ёки соф фойданинг 41.88%.

2016-2022 йилларда “Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг тасдиқланган ривожланиш Концепциясини ижро этиш мақсадида капитализация суммаси қуйидаги йўналишларга тақсимланди:

 

 

Истеъмолчи

Номи

Тахминий қиймати сўмда

1

2

3

4

1.

 «Ўзбекэкспертиза» АЖ

Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш

70 000 000

2.

«Ўзбекэкспертиза» АЖ

Ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун  ИК Сперктрометр сотиб олиш

290 000 000

3.

«Ўзбекэкспертиза» АЖ ва Жамиятнинг ШХЖ

Ишлаб чиқариш эхтиёжлари учун оргтехника сотиб олиш

53 139 489,91

 

ЖАМИ

 

413 139 489,91

 Мазкур маълумот ҳар чоракда тақдим этилади.