Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилинувчи товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашнинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги  994-сонли  қарори билан “Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланган бўлиб, унда хусусан, Европа Иттифоқининг экспортёрларни рўйхатдан ўтказиш Тизимида (REX) рўйхатдан ўтган экспортёр томонидан товарнинг келиб чиқишини ўз-ўзини сертификатлаш орқали тасдиқлаш жараёнлари кўзда тутилган.

Европа Иттифоқи давлатларига товарлар экспорт килинган ҳолда, Европа Иттифоқи Бош преференциялар тизимининг келиб чиқиши талабларига жавоб берадиган, умумий қиймати 6000 евродан ошадиган  товарларнинг келиб чиқишини декларациялаш орқали тасдиқлаш учун, экспортёр Европа Иттифоқининг Экспортераларни рўйхатдан ўтказиш тизимида (REX) руйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши шарт.

Экспортёрлар рўйхатдан ўтиш учун керакли бўлган маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилади. Рўйхатдан ўтказиш экспортёрнинг аризаси ва экспорт қилинаётган товарнинг ЕИ регламентлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги экспертиза далолатномаси  асосида, ўз тижорий фаолияти, манзили, ишлаб чиқарадиган ва(ёки) экспорт килаётган махсулоти ТИФ ТН кодлари ва бошқа маълумотларни илова қилган ҳолда (қоғоз кўринишида ёки электрон равишда) тақдим килгандан сўнг амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказилган экспортёрларга REX-тизимининг индивидуал рақами берилади, бунда ушбу экспортёр ва товарларга бириктирилган REX-тизимининг индивидуал рақамини  ҳисобварақ-фактурада ёки товарнинг бошқа кузатув ҳужжатларида  кўрсатиб декларациялаш  асосида Европа Иттифоқи божхона органлари  томонидан преференциялар берилиши мумкин.

REX тизимида рўйхатдан ўтиш учун маълумот экспортёр томонидан “Ўзбекэкспертиза” АЖ га ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилади. Рўйхатдан ўтказиш экспортёрнинг аризаси ва экспорт қилинаётган товарнинг ЕИ регламентлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги экспертиза далолатномаси  асосида амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказилган экспортёрларга REX-тизимининг индивидуал рақами берилади, бунда ушбу экспортёр ва товарларга бириктирилган REX-тизимининг индивидуал рақамини  ҳисобварақ-фактурада ёки товарнинг бошқа кузатув ҳужжатларида  кўрсатиб декларациялаш  асосида Европа Иттифоқи божхона органлари  томонидан преференциялар берилиши мумкин.

Экспортёр экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқишини аниқлашга асос бўлган ҳужжатларни, экспорт килинган йилнинг тугашидан бошлаб уч йил муддатгача сақлаши лозим.

Маъмурий ҳамкорлик мақсадида экспортёр ҳар чоракда рўйхатдан ўтказувчи органга товарларнинг келиб чиқиши ҳақидаги декларацияни ўз ичига олган инвойснинг сканер нусхасини тақдим этади.

Экспортёрнинг регламент талабларига риоя этаётганлиги, жумладан келиб чиқиш тўғрисидаги декларациянинг ишончлилигини аниқлаш йилига камида бир маротаба рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан экспертиза ўтказиб, экспертиза далолатномаси тузиш орқали амалга оширилади.

ЕИнинг Солиқ ва божхона ишлари бош директорати томонидан декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш туғрисида сўровнома жўнатилган тақдирда, экспортёр ваколатли ёки рўйхатдан ўтказувчи орган  томонидан хабардор қилингандан сўнг  3 кун муддатда ваколатли орган/рўйхатдан ўтказувчи органга ишлаб чиқариш ва товарнинг келиб чиқишини аниқлашга асос булган ҳужжатлар билан танишиш учун шароит яратиб бериши лозим.

Келиб чиқиш мамлакатини аниқлашнинг тўғрилиги ва ҳисобварақ-фактура ёки товарнинг бошқа кузатув ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги  маълумотларнинг  ишончлилиги учун маъсулият экспортёрнинг зиммасига юклатилади.

REX тизимидан фойдаланиш тартиби ва ҚОИДАЛАР тўғрисида батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволалардан топишингиз мумкин: