“Ўзбекэкспертиза” АЖ мамнуният билан шуни маълум қиладики, Жамиятнинг мувофиқликни бахолаш органи 2020 йилнинг 5-июль куни ДУК “Аккредитация маркази” томонидан O’ZAK.MS.0024 сонли аккредитациядан мувафақиятли ўтди.
   Шу муносабат билан, Жамиятнинг малакали ходимлари сизга экспорт/импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, енгил ва тўқимачилик маҳсулотлари, шунингдек 3, 4, 7 ва 7А схемалари бўйича кимё маҳсулотларига мувофиқлик сертификатини бериш бўйича хизматларни ўз вақтида ва сифатли кўрсатишга тайёр.
      Тасдиқланган тарифлар билан Жамиятнинг расмий веб-сайти орқали танишишингиз мумкин (www.expertiza.uz).      Келгусида самарали ҳамкорлик қилиш умиди билан!

“Ўзбекэкспертиза” АЖ маъмурияти.