2020 йил 3 августда “Ўзбекэкспертиза” АЖ (кейинги ўринларда-Жамият) ISO 9001:2015 талабларига мувофиқлиги бўйича иккинчи назорат аудитидан мувоффақиятли ўтди.
Жамиятда Германиянинг TÜV International Certification (TIC) Халқаро сертификатлаш органининг расмий хамкори бўлган, TÜV Thuringen e.V-рўйхатидан ўтган “SERT MANAGEMENT” ХСИ МЧЖ аудиторлар гурухи иш олиб борди. Жамият томонидан амалга оширилган барча жараёнлар аудиторлар томонидан ижобий баҳоланди. 
Иккинчи назорат аудитининг мақсади, Жамиятнинг сифат менеджменти тизими сертификатлаш аудити пайтида бўлгани каби самарали ишлашини ва тўғри йўналишда ривожланаётганини аниқлаш эди. 
“SERT MANAGEMENT” ХСИ МЧЖ аудиторлари хатарларни бошқариш тизимини, Жамиятнинг сиёсатини, Жамият томонидан хизматларни тақдим этиш бўйича билимларни ва шароитларини синчковлик билан ўрганиб чиқдилар. Аудиторлар иш режаси тузилганлиги ва ушбу аудит доирасида аниқланган ишлар хажми тўлиқ амалга оширилганлигини таъкидладилар, бу эса Жамиятнинг сифат менеджменти тизими мувоффақиятли фаолият кўрсатаётганлигидан далолат беради. Аудиторлар раҳбарларнинг етакчилигини, ходимларнинг юқори малакаси ва бирдамлигини ва Жамият учун ғурурланишини таъкидладилар. 
Жамиятда сифат менеджменти тизими биринчи маротаба 2006 йилда сертификатланди, сўнгра хар уч йилда бир маротаба қайта сертификатлаштирилди, бу эса Жамиятнинг сифат менеджменти тизими етуклигидан далолат беради. Амалдаги ISO 9001:2015 халқаро стандартининг янги версияси талабларига мувофиқлиги бўйича амалдаги сертификатлар 2018 йилда “SERT MANAGEMENT” ХСИ МЧЖ халқаро сертификатлаш органи томонидан сифат менеджменти тизимининг сертификатлаш аудити натижаларига кўра берилган