Ҳурматли “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорлари диққатига!!!

«Ўзбекэкпертиза» акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2020 йил 19 октябр куни соат 17:00 да, Тошкент ш., Паркент кўчаси 51 бинода, жамиятнинг мажлислар залида «Ўзбекэкпертиза» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.
Умумий йиғилиш Ўзбекистон Республикасида коронавирус (Covid-19) кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус Республика комиссиясининг тавсияларига мувофиқ, «ижтимоий масофа» тамойилларига ва санитария эҳтиёт чораларига риоя қилинган ҳолда ташкил етилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини тузиш санаси 2020 йил 18 сентябр.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрини тузиш санаси 2020 йил 13 октябр.

Собрание будет организовано в соответствии
с рекомендациями Специальной республиканской комиссии
по подготовке Программы мер по предупреждению завоза
и распространения коронавируса (COVID-19) в Республике Узбекистан, с соблюдением принципов «социальной дистанции»
и мер санитарной предосторожности.

Дата составления реестра акционеров, для оповещения
о проведении внеочередного общего собрания акционеров –
18 сентября 2020 года.

Дата составления реестра акционеров для участия
во внеочередном общем собрании акционеров – 13 октября 2020 года.

КУН ТАРТИБИ:

  1. 1. «Ўзбекэкпертиза» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қоидаларини тасдиқлаш.
    2. «Ўзбекэкспертиза» АЖ ва унга аффилланган шахслар ўртасида жамиятнинг навбатдаги умумий йиғилишига қадар жорий тадбиркорлик фаолияти давомида битимлар тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш.
    3. «Ўзбекэкспертиза» АЖ кузатув кенгашига номзодларни кўриб чиқиш.
    4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигидан 06.07.2020 йилда келиб тушган 3481/03-08 сонли хат асосида «Ўзбекэкспертиза» АЖ Ижроия органининг амалдаги раҳбари ваколатларини узайтириш.
    5. «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурий биносини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳалаш-смета ҳужжатларига мувофиқ йирик битим тузиш масаласини кўриб чиқиш.
    6. «Ўзбекэкспертиза» АЖ 25.06.2020 йилдаги Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган 13-сонли «Жамият ташкилий тузилмасининг янги таҳрирдаги лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш» масаласига қўшимчалар киритиш ҳақида.
    7. «Ўзбекэкспертиза» АЖ корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

    Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.

    Кун тартибига боғлиқ материаллар билан «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.

«Ўзбекэкспертиза» АЖ Кузатув кенгаши.