Қадрли ватандошлар!
«Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти
Миллатимиз аслини акс эттирувчи
ТИЛ БАЙРАМИ
мубoрак бўлсин!!!

Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.
Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрлик кечмиши, унинг орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари ва ғалабалари билан чамбарчас боғлиқдир.
Аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтиб келганлар. Шу тилда буюк маданият намуналарини, улкан илмий кашфиётлар, бадиий дурдоналар яратганлар.
Бу борада маънавий жасорат ва фидойилик кўрсатган буюк арбобларимиз, адиб ва олимларимиз, уламоларимиз, улуғ санъаткорларимизнинг хотирасини бугун ҳурмат ва эҳтиром билан ёд этамиз.
Шу муносабат билан, сизларни ва оила аъзоларингизни ўзбек тили байрами билан яна бир бор чин қалбимиздан табриклаймиз.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга файзу барака, бахту саодат тилаймиз.
Ўзбек тили – она тилимизнинг нуфузи, обрў-эътибори янада зиёда бўлсин!