Ҳурматли тадбиркорлар! Қадрли экспортёрлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматнинг қарор ва фармонлари ижроси юзасидан, хизматларни тақдим этишда жаҳон миқёсидаги интернет тармоғи ва масофадан ишлаш имкониятларидан кенг фойдаланиш, автоматлаштирилган жараёнлар доирасида барча таркибий бўлинмаларнинг ўзаро таъсири ва фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан янги Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда ва жорий қилинмоқда. Келажакда ушбу тизим Жамиятнинг барча бўлимлари ва улар томонидан тақдим этиладиган хизматларни қамраб олади. Автоматлаштирилган тизимдан фойдаланишнинг асосий афзалликлари – тезкорлик, махфийлик, сақлашнинг замонавий ечимлари, хужжатларни илова қилиш ва бошқалар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тизим концепцияси аввало мижозлар манфаатларини устун қўйган ҳолда, электрон шаклдаги ҳужжатларни расмийлаштиришнинг тезкор ва қулайлигини оширишга асосланган.

Ҳозирда  “Ўзбекэкспертиза” АЖ экспертлари ушбу тизимни қўллаш бўйича ўқув семинарлари ўтказмоқдалар.  Шунингдек, таъкидлаб ўтиш жоизки, яқин келажакда қоғоз шаклдаги хужжатлар алмашинуви қисқаришини инобатга олган ҳолда, сизни ўқув ва амалий семинарларимизда иштирок этишга таклиф этамиз.

Семинарларда иштирок этиш учун, шунингдек уларни ўтказиш вақтлари тўғрисида маълумот олиш учун қуйидаги мутахассисларга мурожаат қилишингиз мумкин:

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

Телефон рақами.

1

Сулейманов Улугбек

Ахборот технологиялари хизмати мутахасисси

+99898 177-1121

2

Ильясов Санжар

Преференциал товарларни экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи

+99890 167-1996