Жамиятнинг мувофиқликни бахолаш органи ҳақида

“Ўзбекэкспертиза” АЖ маъмурияти мамнуният билан шуни маълум қиладики, Жамиятнинг мувофиқликни бахолаш органи ўз аккредитация доирасини янада кенгайтирди.  

Шу муносабат билан, Жамиятнинг малакали ходимлари сизга экспорт/импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва тўқимачилик, кимё саноати маҳсулотлари билан бир қаторда эндиликда косметика ва парфюмерия маҳсулотларига ҳам 3, 4, 7 ва 7А схемалари бўйича мувофиқлик сертификатини бериш бўйича хизматларни ўз вақтида ва сифатли кўрсатишга тайёр.

Маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, Жамият яқин келажакда товарларга мувофиқлик сертификатини бериш бўйича хизматларни ўзининг филиаллари ва вилоятлардаги Шўъба корхоналарида ҳам йўлга қўйишни режалаштирилмоқда.

Тасдиқланган аккеридитация доираси ва тарифлар билан Жамиятнинг расмий веб-сайти орқали танишишингиз мумкин (www.expertiza.uz). 

 

Келгусида самарали ҳамкорлик қилиш умиди билан!

 

 

“Ўзбекэкспертиза” АЖ маъмурияти.