Экспортёрлар диққатига!

Буюк Британия преференциялар Бош тизими доирасида товарларнинг преференциал келиб чиқишини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги маълумот

Буюк Британия преференциялар Бош тизими (GSP UK)  Brexit ўтиш даври тугагач, 2021 йилнинг 1январидан кучга кирди. GSP UK ҳозирги кунда Европа Иттифоқи GSP доирасида преференцияларга эга бўлган мамлакатларни қамраб олади.

Импорт божи преференциал ставкасини олиш учун товарлар бенефициар мамлакатдан келиб чиқиши керак. Товарнинг келиб чиқиш мамлакатини белгилайдиган мезонлар тегишли қоидалар билан белгиланган.

Бенефициар мамлакатдан келиб чиққанлик мақомини олиш учун материаллар билан бажарилиши лозим бўлган операциялар рўйхати 2020 йилги Божхона регламентида келтирилган (товарларнинг келиб чиқиши, савдо преференциялар схемаси)  https://www.legislation.gov.uk/uksi/2020/1436/schedule/1/made

Келиб чиқиш қоидаларига мос келувчи товарлар, уларнинг преференциал келиб чиқишини тасдиқловчи хужжатлар асосида преференциялар олиши мумкин:

Товарнинг келиб чиқиши сертификати GSP Form A (преференциялар Бош тизими) ёки

Келиб чиқиш тўғрисидаги декларация бўлиб, унда товарнинг келиб чиқишини идентификациялаш имконини берувчи маълумот бўлиши керак (преференциал келишув мавжуд бўлган ҳолда).

2020 йилнинг 31 декабридан кейин 12 ой ичида Буюк Британияда эркин муомалага чиқарилган товарлар учун Буюк Британиянинг божхона органлари REX тизимида рўйхатдан ўтган экспортёрдан товарнинг бенифициар мамлакатдан келиб чиқиши тўғрисидаги далил сифатида, тижорат хужжатида (инвойсда) кўрсатилган, келиб чиқиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.

Бунда келиб чиқиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

REX тизимида амалдаги рўйхатга олинган рақам;

сана 2020 йилнинг 31 декабридан кечикмаган бўлиши керак.

Агар Буюк Британия божхона органлари ўтказган текширувда товарлар GSP келиб чиқиш қоидаларига мос келмаслиги аниқланган бўлса, импортёрлар импорт божни тўлиқ ставка бўйича тўлашлари керак (GSP ни қўлламасдан).