“Ўзбекэкспертиза” АЖ да ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқликка ре-сертификацион аудит ўтказилди

“Ўзбекэкспертиза” АЖ да 2021 йил 11-12 мартда ISO 9001:2015 талабларига мувофиқликка 6-чи (2006 йилдан буён) ре-сертификацион аудит ўтказилди.
Ре-сертификацион аудитнинг вазифаси “Ўзбекэкспертиза” АЖ нинг сифат менеджменти тизими, яҳлит бир бутун сифатида, сертификатлаш соҳасига қўлланувчан ва долзарб бўлиб қолган ҳолда, ўз мувофиқлиги ва натижавийлигини сақлаганлигини тасдиқлашдан иборат.
Рўйхатдан ўтган TÜV Thüringen e.V. жамиятнинг TÜV International Certification (TIC) сертификатлаш бўйича Германия Сертификатлаш Органининг расмий ҳамкори бўлган – «SERT MANAGEMENT» чет эл компанияси иштирокидаги МЧЖ халқаро сертификатлаш Органининг бир гуруҳ аудиторлари томонидан Жамиятда жорий этилган барча жараёнларга баҳо берилди.
Аудиторлар Жамиятнинг хатарларни бошқариш тизими, сиёсатини, хизматларни билиш ва тақдим этиш муҳитини батафсил ўрганиб чиқидилар. Аудиторлар тадбирлар режасига риоя қилинганлиги, ушбу текширув доирасида белгиланган барча ишлар тўлиқ бажарилганлигини, бу эса “Ўзбекэкспертиза” Акциядорлик Жамиятининг сифат менеджменти тизими муваффақиятли фаолият юритаётганидан далолат беришини таъкидлаб ўтдилар.
ISO 9001:2015 сифат стандартига риоя қилиб, “Ўзбекэкспертиза” АЖ экспертиза, товарларни сертификатлаш ва ташқи савдо инспекцияси бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасида ўз мижозлари ишончини мустаҳкамлашда давом этмоқда.
Ўтказилган аудит натижаларига кўра
“Ўзбекэкспертиза” АЖ сифат менеджменти тизими ISO 9001:2015 халқаро стандарт талабларига мувофиқ келади деб белгиланди ва амал қилиш муддати 2024 йилгача бўлган мувофиқлик сертификати берилди.
Маълумот учун: TÜV (Technischer Überwachungsverein)- техник назорат бўйича ташкилот бўлиб (Германия), маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш устидан назоратни амалга оширади.
TÜV Thüringen e.V рўйхатга олинган жамиятнинг TÜV International Certification сертификатлаш бўйича органи бўлиб, TÜV сертификатлаш тизимига киради. Фаолияти доирасига буюртмачиларга сифатни таъминлаш (ISO 9001), экология (ISO 14001), меҳнатни муҳофаза қилиш (ISO 45001) ва ҳ.к.лар соҳасида компетентли хизматлар кўрсатиш киради.
TÜV International Certification сертификатлари халқаро бозорда юқори ишонч қозонган бўлиб, маркетингнинг самарали воситаси ва корхоналар барқарорлигининг хужжатли тасдиғи бўлиб ҳисобланади ҳамда бизнесда янги ҳамкорлар ва инвесторларни топишга кўмаклашган ҳолда, рақобатбардош маҳсулотни янги сотув бозорларига чиқариш имконини беради.
ТÜV кўрсатилаётган хизматларнинг объективлилиги ва профессионаллиги туфайли катта обрўга эришган. Шу сабабли TÜV сертификатлари деярли бутун дунёда тан олинади. Унинг мижозлари қаторида: “Аэрофлот-Российские Авиалинии” ОАЖ, Thai Honda Manufacturing Co., Deutsche Lufthansa Air Cargo, SONY technical service group, DaimlerChrysler, Mercedes Benz, Skoda-Gruppe, Thyssen, Krupp, Siemens, BMW кабиларни кўрсатиш мумкин.