“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 2 июндаги йиғилишига 2-сонли илова

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига!!!

«Ўзбекэкпертиза» акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2021 йил 24 июн соат 16:00 да, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51 бинода, Жамиятнинг мажлислар залида «Ўзбекэкпертиза» АЖ йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш “Коронавируснинг (COVID-19) Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни тайёрлаш” Махсус республика комиссиясининг тавсияларига мувофиқ ҳамда ижтимоий масофа тамойиллари ва санитария чораларини сақлаган ҳолда ташкил этилади.

  • Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2021 йил 2 июнга белгиланган;
  • Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2021 йил 18 июнга белгиланган.

 

 

КУН ТАРТИБИ:

  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ йиллик умумий йиғилишининг қоидаларини тасдиқлаш;
  2. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
  3. “Ўзбеэкспертиза” АЖнинг 2020 йил якуни бўйича молиявий – хўжалик фаолияти бўйича аудиторлик хулосасини тасдиқлаш;
  4. Халқаро Молиявий Ҳисобот Стандарти (ХМХС)га мувофиқ тайёрланган, 2020 йил якунлари бўйича «Ўзбекэкспертиза» АЖ нинг молиявий ҳисоботи бўйича Халқаро Аудит Стандартлари (ХАС)га мувофиқ аудит натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботини тасдиқлаш;
  5. “Ўзбеэкспертиза” АЖнинг 2020 йил учун йиллик ҳисоботини, баланси, молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботни тасдиқлаш;
  6. “Ўзбеэкспертиза” АЖ ижроия органининг  (Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) СМК ва (Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичлари) СЙК бўйича хисоб-китобларнинг тўғрилиги тўғрисидаги ҳисоботнинг тасдиқлашини ва 2020 йилнинг 12 ой мобайнида уларнинг бажарилиш кўрсаткичларини белгиланган тартибда тасдиқланиши;
  7. “Ўзбеэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил мобайнидаги фаолияти якуни бўйича ҳисоботи;
  8. “Ўзбеэкспертиза” АЖнинг 2020 йил якуни бўйича соф фойдасининг тақсимланиши тартибини тасдиқлаш;
  9. “Ўзбеэкспертиза” АЖ нинг ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш;
  10. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун Аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдорини аниқлаш, у билан 2021 йилга мўлжалланган шартнома тузиш;
  11. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги билан тузилган шартнома бўйича ажратмалар миқдорини кўриб чиқиш ҳамда уни ҳисобга олган ҳолда 2021 йил учун тасдиқланган Бизнес-режадаги тушум ва харажатлар Сметасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш;
  12. Уч йилдан ошган, талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият ихтиёрида қолдириш масаласини кўриб чиқиш;
  13. Жамиятнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш;
  14. “Ўзбеэкспертиза” АЖнинг 2021-2025 йилларда ривожланиш СТРАТЕГИЯСИ”ни тасдиқлаш;
  15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
    9 декабрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 775-сонли қарори
    3-бандига мувофиқ, Жамият Ижроия органининг йил якунлари бўйича фаолияти самарадорлиги бахолаш ва белгиланган тартибда бир йўла тўланадиган бонус берилишини кўриб чиқиш;
  16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сонли қарори билан тасдиқланган “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси”нинг 44-бандига мувофиқ, Жамият Ижроия органи фаолиятининг ижобий натижаларига кўра ваколатларини кейинчалик узайтириш;
  17. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларига иш ҳақи тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Жамият томонидан бизнес-режада белгиланган ялпи даромад ва соф фойда бўйича йиллик кўрсаткичларнинг 100% дан ортиқ бажарилиши муносабати билан, Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ва тафтишчисига қўшимча иш ҳақи тўлаш масаласини кўриб чиқиб, тасдиқлаш;
  18. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини ва ревизорини сайлаш.

 

Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.

Кун тартибига боғлиқ материаллар билан  «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.

 

«Ўзбекэкспертиза» АЖ Кузатув кенгаши.