Sayt yangilanmoqda

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига!!!

05.05.2023

520

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ  акциядорлари диққатига!!!

“Ўзбекэкспертиза” Акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2023 йил 5 май соат 16:00 да, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51-бино, Жамиятнинг мажлислар залида “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:
  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қоидаларини тасдиқлаш;
  2. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун Аудиторлик ташкилотини аниқлаш, унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдори ва у билан 2023 йилга мўлжалланган шартнома тузиш;
  3. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш;
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сонли фармонига мувофиқ, “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ҳамда Жамият Ижроия органи раҳбарини тайинлаш;
  5. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан унинг янги таҳририни тасдиқлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2023 йил 12 апрелга белгиланган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2023 йил 1 майга белгиланган.




Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.

Кун тартибига боғлиқ материаллар билан «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.

Ortga qaytish