Sayt yangilanmoqda

"Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига!!!

24.01.2024

358

"Ўзбекэкспертиза" АЖ  акциядорлари диққатига!!!

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 

2024 йил 15 январдаги йиғилишига 

2-сонли илова



Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ 

акциядорлари диққатига!!!


“Ўзбекэкспертиза” Акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2024 йил 15 феврал куни соат 16:00 да, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51-бино, Жамиятнинг мажлислар залида “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

КУН ТАРТИБИ:

1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қоидаларини тасдиқлаш;

2. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар билан унинг янги таҳририни тасдиқлаш;

3. “Ўзбекэкспертиза” АЖ фаолиятида Корпоратив бошқарув қоидалари тавсияларига риоя этиш мажбуриятини қабул қилиш. 


Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2024 йил 15 январга белгиланган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санасини 2024 йил 9 февралга белгиланган.


Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг. 

Кун тартибига боғлиқ материаллар билан  «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин. 

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.



Ortga qaytish