Sayt yangilanmoqda

"НУКУС" ва "НУКУС ТЕХНОПАРКИ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

01.04.2025

1051

"НУКУС" ва "НУКУС ТЕХНОПАРКИ"  ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–126-сонли Қарорининг 2-банди “б” кичик банди ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 27 март куни “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг (Тошкент шаҳри) Лойиҳа офислари фаолиятини ташкил этиш бўлими ҳамда "Қорақалпоқэкспертиза" МЧЖ ШХЖ, "Нукус" ва "Нукус Технопарки" эркин иқтисодий зонаси раҳбарияти билан яқин ҳамкорликда, Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжат доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш режалаштирилган: тадбиркорлик субъектлари учун бизнес-режаларни ишлаб чиқиш; маҳаллий ва хорижий инвесторларга тайёр бизнес-лойиҳаларни тақдим этиш; лойиҳаларни "Нукус" ва "Нукус Технопарки" ЭИЗ ҳудудидаги ажратилган майдонларга жойлаштиришда амалий кўмаклашиш.

Имзоланган меморандум Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишдаги муҳим қадам бўлиб, ҳудудларда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, инвестициявий фаолликни ошириш ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Fotogalereya

Ortga qaytish