Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
12.05.2025
957
2025 йил 17–30 апрель кунлари “Ўзбeкэкспeртиза” АЖ ходимлари Рашидова З. ва Абдужамилов А. Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган ихтисослаштирилган ўқув семинарида иштирок этдилар.
Семинар мавзуси ривожланаётган мамлакатларда ёшлар электрон савдоси орқали камбағалликни камайтириш ва барқарор ривожланиш салоҳиятини ошириш каби масалаларни қамраб олди.
Ушбу ўқув курси Шандунь провинциясидаги Шандунь ташқи савдо касб-ҳунар коллежида ўтказилиб, Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди. Семинарнинг асосий мақсади – ривожланаётган мамлакатлар мутахассисларининг электрон савдо соҳасидаги салоҳиятини ошириш, ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантириш ҳамда олинган билим ва кўникмаларни касбий фаолиятда қўллашдан иборат.
Курс якунлангач, жамият ходимларига ўқувни муваффақиятли якунлаганлик тўғрисида сертификат топширилди.
“Ўзбeкэкспeртиза” АЖ Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасига ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига кўрсатилган имконият учун миннатдорлик билдиради.