Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
13.05.2025
841
Қишлоқ хўжалиги, суғориш ва коммунал техникаси, шунингдек, агросаноат сектори учун бутловчи қисмлар ва металл конструкциялар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш асосида ташкил этиш мақсадида, “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими (Тошкент шаҳри) кўмагида, “KARSHI SPECIAL TECHNICS” МЧЖ томонидан йўлланган мурожаат асосида, “Тракторлар, автокарлар ва бошқа махсус техникалар ишлаб чиқариш” лойиҳаси бўйича бизнес-режа ишлаб чиқиш ишлари муваффақиятли якунланди.
Лойиҳа жойлашуви: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “Buyuk Turon” кичик саноат зонаси.
Лойиҳанинг мақсади — Қарши шаҳрида замонавий ва юқори самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда унинг инвестициявий жозибадорлигини асослаб бериш, ички ва ташқи бозорларга йўналтирилган фаолиятни таъминлашдан иборат.
Мазкур ишлар “Қашқадарёэкспертиза” ҳудудий бўлинма кўмагида “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг лойиҳа офислари координацияси доирасида ҳамкорликда амалга оширилди.