Sayt yangilanmoqda

“Ўзбекэкспертиза” АЖ раҳбарияти ва “Wildberries” онлайн-савдо платформаси вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14.05.2025

1137

“Ўзбекэкспертиза” АЖ раҳбарияти ва “Wildberries” онлайн-савдо платформаси вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди

“Ўзбекэкспертиза” АЖ бош директори Махмудов С.С. “Wildberries” маркетплейсининг Ўзбекистон Республикасидаги вакилхонаси раҳбари Примқулов А.Б. билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ўзбек компанияларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, шунингдек миллий маҳсулотларни халқаро онлайн бозорларга чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик маркетплейсларга чиқишини қўллаб-қувватлаш ва самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.


Ortga qaytish