Sayt yangilanmoqda

"Ўзбекэкспертиза" АЖ ТИҚХММИдаги "Карьера куни" тадбирида!

16.05.2025

1002

"Ўзбекэкспертиза" АЖ ТИҚХММИдаги "Карьера куни" тадбирида!

Жорий йил 15 май куни Тошкeнт ирригация ва қишлоқ хўжалигини мэханизациялаш муҳандислари институтида ( ТИҚХММИ) битирувчи талабаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида "Карьера куни" бўлиб ўтди.

"Ўзбекэкспертиза" АЖ ходимлари тадбирда фаол иштирок этиб, талабаларга Жамият фаолияти, экспорт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар ва ёш мутахассислар учун мавжуд имкониятлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Тадбирнинг асосий мақсади — битирувчиларни етакчи ташкилотлар фаолияти билан таништириш ва уларнинг келгусида ишга жойлашишлари учун замин яратишдан иборат.

Тадбирда шунингдек қуйидаги ташкилотлар ҳам иштирок этди:

– Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

– Инновацион ривожланиш вазирлиги

– Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

– "АРТЕЛЬ  Электроникс" АЖ

– "Power Electric Group"MChJ

ва бошқа йирик компания ва идоралар.

Fotogalereya

Ortga qaytish