Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
28.01.2025
1229
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 24 январида “Ўзбекекспертиза” АЖ томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатларни берувчи электрон ахборот тизими ишга туширилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори билан жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар давлат харидлари электрон тизимлари операторларининг “Миллий дўкон” саҳифаларида фақат маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат асосида савдоларда иштирок этиши кўзда тутилган.
Тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекекспертиза” АЖ масъул ходимлари электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сертификат олиш билан боғлиқ масалалар юзасидан жойларга чиққан ҳолда ҳамда телефон алоқаси орқали мунтазам равишда маслаҳат бериб борилмоқда.
Галдаги ташриф электротехника маҳсулотлари йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган “Технопарк”, «Бест Мега Теч», «Про Cаб», «Само Теч», «Завод НВА» корхоналарига амалга оширилди. “Ўзбекекспертиза” АЖ масъул ходимлари томонидан сертификат олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва бошқа зарур маъмулотлар борасида батафсил ахборот ва маслаҳатлар берилди.