Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
09.09.2025
1188
“Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари
умумий йиғилиши қарори ижросини таъминлаш бўйича
Хабарнома
“Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – “Жамият”) кузатув кенгашининг мажлис қарорига асосан 2025 йил 2 октябрь куни соат 15:00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш муносабати билан янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш муносабати билан акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2025 йил учун бизнес - режасини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзони сайлаш.
7. “Янги Наманган шаҳарчаси” ҳудудидан замонавий “Кўргазмалар маркази” бино ва иншоотларини қуриш учун зарур бўлган қўшимча 10,0 млрд.сўм миқдорида маблағларни Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси ҳисоб рақамига ўтказиб бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш.
8. Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси томонидан ТИФ Миллий банкидан
9 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан олинаётган
25,0 млрд сўмлик молиявий қарз учун таъминот сифати кафиллик шартномасини тузиш билан боғлиқ йирик битим тузиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана - навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 10 сентябрь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2025 йил 26 сентябрь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат - паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (юридик шахслар учун - мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.
Йиғилиш Ташкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уйда жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 14:30 да бошланади.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, жамият томонидан мол - мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
“Business Standart” МЧЖ мустақил баҳолаш корхонасининг Б-26-25-сонли 01.04.2025 йил ҳолатига тақдим этган ҳисоботига кўра “Ўзбекекспертиза” АЖнинг 100 фоизлик акция пакетининг бозор қиймати 126 104 171 620 (Бир юз йигирма олти миллиард бир юз тўрт миллион бир юз етмиш бир минг олти юз йигирма) сўмни, бунда 1 дона оддий акциянинг бозор қиймати 78 986 (етмиш саккиз минг тўққиз юз саксон олти) сўмни ташкил этади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 10 кун ичида қайтариб сотиб олинади.
Акцияларини сотмоқчи бўлган акциядорлар Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларига асосан 30 кун ичида аризани жамият манзилига Ташкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй, электрон почта: info1@expertiza.uz, тел: 71-230-23-64, топширишлари мумкин.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат этилиши сўралади: Ташкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчаси, 51-уй, электрон почта: info1@expertiza.uz, тел: 71-230-23-64