Sayt yangilanmoqda

Диққат эълон!

11.09.2025

1220

Диққат эълон!

“ЎЗБЕКЭКСПЕРТИЗА” АЖ ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ АУДИТОРИ

УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

          Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танловда иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин. Танлов “Ўзбекэкспертиза” АЖ (кейинги ўринларда - Жамият)нинг ички аудит хизмати тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади.

Танловга аризаларни қабул қилишнинг бошланиш санаси: 2025 йил “12” сентябр куни, соат 10:00 дан;

Танловга аризаларни қабул қилишнинг тугаш санаси: 2025 йил “22” сентябр куни, соат 18:00 гача.

Аудитор ўринлари сони: 1

Ариза жўнатиладиган электрон манзил: info1@expertiza.uz 

Алоқа маълумотлари: 71 230 23 64, info1@expertiza.uz

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги
215-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги» Низом ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекэкспертиза” АЖ ички аудит хизмати аудитори лавозимига сертификатланган ички аудитор танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар эълон берилган кундан бошлаб 10 кун ичида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда таклифларини юборишлари керак:

- ариза;

- резюме;

- паспорт ва диплом нусхалари;

- аудитор ва ички аудитор сертификати нусхаси;

- иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар;

- танлов ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

 Аудиторлар томонидан берилган таклифлар ўз навбатида жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот.

- охирги ўн йилнинг камида икки йилда бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажи;

- ташқи иқтисодий фаолият соҳаси ҳақида етарли маълумот;

- аудиторлик бўйича махсус кўникмаларни билиш ва қўллаш қобилияти, бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини билиш (қўллаб-қувватланади).

Таклифлар бўйича Жамият жойлашган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси, 51 уйга, info1@expertiza.uz  почта манзилига ёки +998 71 230 23 64 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. 


Ortga qaytish