Sayt yangilanmoqda
Bo‘lim tomonidan amalga oshirilgan va yakuniga yetkazilgan...

Bo‘lim tomonidan amalga oshirilgan va yakuniga yetkazilgan biznes-loyihalar hamda tadbirlar ro‘yxati

UzFood 2025

UzFood 2025

2025

Тошкент, 2025 йил 8–10 апрель.
“Ўзбекэкспертиза” АЖ таркибидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими вакиллари “UzFood 2025” 24-халқаро кўргазмаси доирасида расмий ташриф билан иштирок этдилар. Ушбу кўргазма “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуасида бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида бўлим мутахассислари озиқ-овқат саноати соҳасидаги замонавий технологик ечимлар ва ускуналар билан яқиндан танишдилар. Бу ечимлар маҳаллий ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилди.

Алоҳида эътибор ҳудудларда кичик ва ўрта ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишда инновацион ёндашувларни жорий этиш имкониятларини ўрганишга қаратилди.

Кўргазма давомида Хитой, Италия, Россия ва Австрия каби давлатларнинг озиқ-овқат ва агросаноат соҳаларига ихтисослашган етакчи ускуна ишлаб чиқарувчи компаниялари билан самарали музокаралар олиб борилди.

Мазкур компаниялар “Ўзбекэкспертиза” АЖ лойиҳа офислари билан ҳамкорликка катта қизиқиш билдиришди ҳамда мамлакат ҳудудларида бизнес-лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган вебинарларда иштирок этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Ҳолати: Якунланган

Масъул ижрочилар: "Ўзбекэкспертиза" АЖ таркибидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими

Ortga qaytish