Sayt yangilanmoqda
Bo‘lim tomonidan amalga oshirilgan va yakuniga yetkazilgan...

Bo‘lim tomonidan amalga oshirilgan va yakuniga yetkazilgan biznes-loyihalar hamda tadbirlar ro‘yxati

Ҳудудий эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, миллий ва халқаро инвесторлар иштирокида улар ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини жалб этиш ва амалга оширишда ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида.

Ҳудудий эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, миллий ва халқаро инвесторлар иштирокида улар ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини жалб этиш ва амалга оширишда ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида.

2025

2025 йил апрель ойидан бошлаб, ҳудудий лойиҳа офислари тўлиқ мувофиқлашуви асосида, “Ўзбекэкспертиза” АЖ таркибидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими томонидан Жамиятнинг барча ҳудудий ҳўжалик бирлашмалари (ШХЖнинг) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган ЭИЗлар, шу жумладан, Кичик ва ёшлар саноат зоналари ва Инновацион, ёшлар технопарклари билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаш таъминланди.

Жами 15 та меморандумлар имзоланди.

Меморандумларни имзолашдан кўзланган асосий мақсад — Жамиятнинг Лойиҳа офислари фаолиятини режалаштирилган бизнес-лойиҳаларга кенг қамровда татбиқ этиш ва ҳудудий ЭИЗларга инвестицияларни жалб этишда самарали кўмак беришдан иборат бўлди.

Мазкур ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасида, меморандумлар имзолангандан сўнгги дастлабки кунларда, “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг Марказий лойиҳа офисига Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Наманган, Новоий ва Тошкент вилоятлардаги, шу жумладан, Қорақолпоғистон Республикасидаги Эркин иқтисодий зоналаридан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари бўйича бизнес-режаларни ишлаб чиқиш тўғрисида аризалар келиб тушди.

Белгиланган тартиб асосида барча аризалар ўз вақтида кўриб чиқилиб, улар бўйича соҳа стандартларига тўлиқ мувофиқ равишда, лойиҳаларнинг инвестицион жозибадорлиги ва уларнинг қопланишининг халқаро ҳисоб-китобларидан фойдаланилган ҳолда
бизнес-режалар ва бизнес-лойиҳалар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, ўрнатилган ҳамкорлик доирасида “УРГУТ” ЭИЗни қўллаш бўйича бизнес-режалар ишлаб чиқилди ва Самрканд вилояти Оқдарё тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда “YAXING GUOJI MAOYI” (ХХР) компаниясининг инвестиция лойиҳалари (жами 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида 4 та бизнес-режа ишлаб чиқилган) бўйича лойиҳа кўмаги берилди.

Ҳолати: Амалдаги

Масъул ижрочилар: "Ўзбекэкспертиза" АЖ таркибидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими

Ortga qaytish