Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
Mahalliy ishlab chiqarilgan tovarlarni
sertifikatlash masalalari bo‘yich
Aloqa telefon raqami
Ishonch telefoni
2025 йил 28 май
“Ўзбекэкспертиза” АЖ ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетининг Бухоро табиий ресурсларини бошқариш институти филиали
Масъул ижрочилар гуруҳи
“Ўзбекэкспертиза” АЖ таркибидаги Лойиҳа офислари фаолиятини ташкиллаштириш бўлими “Бухороэкспертиза” МЧЖ ШХЖнинг ҳузуридаги Лойиҳа офиси билан ҳамкорликда “Яшил технологиялар — иқтисодий барқарорлик ва ўсиш нуқтаи назаридан драйвер сифатида” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Семинар давомида иштирокчиларга илмий ишланмалар ва уларнинг Бухоро вилоятида реал татбиқ этилиши (Реал сектор – ҚораулБозор туманида фаолият кўрсатаётган БГҚ газ генератор қурилмаси билан амалий татбиқ этилмоқда) билан таништирилди.
Шунингдек, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Ресурсларни тежовчи технологиялар билан экологик тоза ишлаб чиқаришни яратиш масалалари (ҳам халқаро, ҳам давлат даражасида барқарор ривожланиш учун асос сифатида).
Агросаноат мажмуи озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сув ресурсларини таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорлиги билан боғлиқ ҳолда ерни бошқариш нуқтаи назаридан мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлиги билан узвий боғлиқдир.
“Яшил” технологиялар қишлоқ хўжалигида рақобатдош устунликларни таъминлаш асоси, уларнинг экспорт салоҳияти ва инвестицион жозибадорлигини оширишдаги роли.
Маърузачилар ҳақида маълумот
Табиий ресурсларни бошқариш бўйича Бухоро институти (“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро филиали) ректори —
Профессор Имомов Шавкат Жаҳонович
Ҳолати: Якунланган