Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ
акциядорлари диққатига!!!

“Ўзбекэкпертиза” акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2022 йил 11 январ соат 16:00 да, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51 бинода, Жамиятнинг мажлислар залида «Ўзбекэкпертиза» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш “Коронавируснинг (COVID-19) Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни тайёрлаш” Махсус республика комиссиясининг тавсияларига мувофиқ ҳамда ижтимоий масофа тамойиллари ва санитария чораларини сақлаган ҳолда ташкил этилади.

КУН ТАРТИБИ:

    1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг қоидаларини тасдиқлаш;
    2. “Ўзбеэкспертиза” АЖ нинг Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
    3. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини ва тафтишчисини сайлаш;
    4. “Ўзбекэкспертиза” АЖ корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

    Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун Акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2021 йил 14 декабр.

    Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиши учун Акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 5 январ.

    Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш учун ўз вакилингизни белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан юборинг.

    Акциядорларни рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 15:00.

     

    Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.

    Кун тартибига боғлиқ материаллар билан  “Ўзбекэкспертиза” АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.

    “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.