“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил “28” мартдаги йиғилиш баёнига
2-сонли илова

Ҳурматли "Ўзбекэкспертиза" АЖ акциядорлари диққатига!!!

“Ўзбекэкпертиза” акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2022 йил 20 апрел соат 16:00 да, Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51 бинода, Жамиятнинг мажлислар залида «Ўзбекэкпертиза» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш “Коронавируснинг (COVID-19) Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни тайёрлаш” Махсус республика комиссиясининг тавсияларига мувофиқ ҳамда ижтимоий масофа тамойиллари ва санитария чораларини сақлаган ҳолда ташкил этилади.

                                                                                                 КУН ТАРТИБИ:

  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг қоидаларини тасдиқлаш;
  2. “Ўзбекэкспертиза” АЖ маъмурий биносининг фойдаланилмаётган қисмидаги реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг бажарилиш ҳолати тўғрисида маълумот ва “Ўзбекэкспертиза” АЖ
    ва “Фарғонаэкспертиза” ШХЖ ўртасида тузилган 1-сонли EPCM-шартномага киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун Акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 28 март.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиши учун Акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 14 апрел.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш учун ўз вакилингизни белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан юборинг.

Акциядорларни рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 15:00.

Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг.

Кун тартибига боғлиқ материаллар билан  «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин.

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.