Ҳурматли «Ўзбекэкспертиза» АЖ акциядорлари диққатига !

“Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти сизларга шуни маълум қиладики, 2022 йил 24 июн куни соат 16:00 да бўлиши режалаштирилган «Ўзбекэкспертиза» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши, кворум  бўлмаганлиги сабабли жорий йилнинг 30 июн куни соат 16:00 га кўчирилди. Йиғилиш Мирзо-Улуғбек тумани, Паркент кўчаси 51 бинода, Жамиятнинг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни
68-моддасига мувофиқ, кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун Акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2022 йил 20 июн.                                                                                                        КУН ТАРТИБИ:

“Ўзбекэкспертиза” АЖ йиллик умумий йиғилишининг қоидаларини тасдиқлаш;

  1. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

  2. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича молиявий – хўжалик фаолияти бўйича аудиторлик хулосасини тасдиқлаш;

  3. Халқаро Молиявий Ҳисобот Стандарти (ХМХС)га мувофиқ тайёрланган, 2021 йил якунлари бўйича «Ўзбекэкспертиза» АЖ нинг молиявий ҳисоботи бўйича Халқаро Аудит Стандартлари (ХАС)га мувофиқ аудит натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботини тасдиқлаш;

  4. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботини, баланси, молиявий натижалари тўғрисидаги хисоботни тасдиқлаш;

  5. “Ўзбекэкспертиза” АЖ тафтишчисининг 2021 йил якуни бўйича Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви натижалари тўғрисидаги ҳисоботи;

  6. “Ўзбекэкспертиза”   АЖ Ижроия органининг  (Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари) СМК ва (Самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичлари) СЙК бўйича хисоб-китобларнинг тўғрилиги тўғрисидаги ҳисоботнинг тасдиқлашини ва 2021 йилнинг 12 ой мобайнида уларнинг бажарилиш кўрсаткичларини белгиланган тартибда тасдиқланиши;

  7. Жамиятда 2021 йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланиши натижаларини маъқуллаш;

  8. “Ўзбекэкспертиза” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича соф фойда тақсимланиши тартибини тасдиқлаш;

  9. “Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил мобайнидаги фаолияти якуни бўйича ҳисоботи;

  10. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун Аудиторлик ташкилотини аниқлаш, унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдори ва у билан 2022 йилга мўлжалланган шартнома тузиш;

  11. Уч йилдан ошган, талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият ихтиёрида қолдириш масаласини кўриб чиқиш;

  12. Жамиятнинг аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш;

  13. Жамият тафтишчиси ваколатини тугатиш;

  14. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

  15. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижроия органининг ваколатлари муддатини бир йилдан уч йилга ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш; 

  16. Жамият уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш;

  17. Жамият ички низомларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича овоз бериш учун ўз вакилингизни белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан юборинг.

Акциядорларни рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 15:00.

 

Илтимос, паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни олиб келинг. 

Кун тартибига боғлиқ материаллар билан «Ўзбекэкспертиза» АЖ маъмурияти орқали танишишингиз мумкин. 

“Ўзбекэкспертиза” АЖ Кузатув кенгаши.